17.02.2020. Халқаро молиявий ҳисоботлар стандарти бўйича ХМҲС Моливий ҳисоботдан 100 балдан 100!

Бизнинг бизнес-мактабимиз ISFT талабаси Ф. Туркистани-нинг F3 – Financial Accounting (ХМҲС бўйича Моливий ҳисоботдан) 100 дан 100 балл баҳога муваффақиятли имтиҳон топширгани ҳақида мамнуният билан хабар қилади! Табриклаймиз!

Шунингдек, талабалар В. Хасилова, Я. Каримова, Ж. Саидов юқори 91, 91 ва 90 баллар билан ғолибларимиз қаторидан ўрин олишди.

Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу имтиҳон саволлари Британия ва Халқаро таълим бериш ҳамда баҳолаш стандартлари даражасида тузилган бўлиб, фанларнинг мураккаблиги ўртачадан юқори ҳисобланади.