19.06.2019. Бизнес маъруза «Ўзбекистонда бизнес истиқболлари», фан доктори Чи Чи Менг

19-июнь ISFTда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бизнес истиқболларини аниқлаш ва муҳокамасига бағишланган маъруза бўлиб ўтди.Мазкур маъруза Малайзиялик фан доктори Чи Чи Менг томонидан ташкил этилиб, унда Ўзбекистонда бизнесни бошлашнинг кенг имкониятлари, уларнинг кейинги ривожланиши ва халқаро даражага чиқиши ҳақида қизғин баҳслар қилинди.