5.08.2019. Асосий бинонинг очилиши

2019 йил 18 мартда узоқ кутилган ISFT янги ўқув биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.  Ушбу воқеа ва Наврўз баҳор байрамининг катта тантана сифатида нишонланиши жўшқин ўйин-кулги, қувноқ мусиқа садолари остида ва меҳмонлар учун қуюқ зиёфатлар уйғунлигида ўтказилди.  Ўзбек эстрадасининг барча севимли артистлари чиқишлари билан бир қаторда миллий палов ва сумалак таомларининг тарқатилиши ҳаммага бетакрор хурсандчилик бағишлади. 

ISFTнинг янги биноси Тошкент Аграр университети ҳудудида Университет кўчаси 2-уйдан жой олган.