Ўзбекистон банк сохаси ҳодимлари Президентимиз Ш. Мирзиёев қарорига асосан АCCА дсатури бўйича ўқишлари мажбурий қилиб бириктирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 12-сентабрдаги ПП-3270 сонли "Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш тўғрисида" ги қарорига мувофиқ банк соҳаси ходимлари халқаро бухгалтерлар тайёрлаш АCCА дастурида мажбурий тарзда ўқитиладилар. Қарорга асосан, АCCА 2018-йил бошидан банкларнинг йиллик чора тадбирлари қаторига киритилди.Шу билан бир қаторда юқоридаги комплекс Ўзбекистонни 2017-2021-йилларда 5 асосий ёъналишда ривожлантириш тоғрисидаги Ҳаракатлар Стратегиясига ҳам киритилган. Банк ходимларини CФА ва АCCА халқаро сертификатлари учун ўқитишга Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки, Ўзбекистон банклар ассоциацияси, тижорий банклар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Таълим Вазирлиги масъул этиб тайинланган (Илова Но1, 45-банд).

Юқорида қайд этилганлардан шуни хулоса қилса бўладики, банк ходимлари АCCА халқаро стандартлари асосида таълим олишлари кераклиги қонун томонидан мажбурий этиб қўйилди.