21.01.2019. Ўзбекистонда биринчи марта: Талабаликка қишки қабул

ISFT Британиянинг Оксфорд Брукс университети таклиф этаётган Халқаро бухгалтерйия ҳисоби ва молия ёъналишида бакалавриатга абитуриент ларни қишки қабулни эълон қилади.
Баҳорги семестрга қабул 2019 йил 4-февралдан бошланади.

Талабаларнинг одатдаги ёзги қабул қилишдан фарқли равишда, қишки қабул хужжатлар йиғишни феврал ойидан, ўқув йили эса март ойидан бошланиши назарда тутади. Ўқув дастури дарс жадваллари ва таътил ёзги қабул билан ўхшаш ҳолда бўлади. Шундай қилиб, баҳорда ўқиш бошланиб, ўқув йили кейинги йилнинг январ ойида тугайди.

Қишки қабул абитуриенларга олий ўқув юртларига киришда ўз кучини синаб кўришга қўшимча имкониятлар яратади. Бошқа сўз билан айтганда, абитуриентла ўқишни башлаши учун яна бир йил кутмайдилар.

Абитуриентлар қабул қилиш тизимининг мазкур мослашувчанлиги Ўзбекистон аҳолисини олий таълим билан қамровини оширишга ёрдам беради, бу эса 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясининг (Но. ПФ-5544) устувор ёъналишларидан бири ҳисобланади.