Мактабгача таълим Бакалавриати

Мактабгача таълим Бакалавриати

Халқаро ўқув дастури бўйича тузилган мазкур таклиф этилаётган бакалаврлик даражаси халқаро квалификацияга эга бўлган мутахассисларни тайёрлашга мўлжалланган.

Контракт нархлари (1 йил учун):

  • 16 500 000 сўм (кундузги таълим - стипендиясиз) - 50 БҲМ (Базавий ҳисоблаш миқдори)
  • 10 890 000 сўм (сиртқи таълим) - 33 БҲМ (Базавий ҳисоблаш миқдори).

Мактабгача таълим йўналиши – келажакда профессионал ривожланган педагог тарбиячиларни тайёрлашга қаратилган  дастур бўлиб,  улар болаларни ҳар томонлама ривожлантиришга,  оилавий боғчаларни тизимли ташкил этишга,  давлат ва нодавлат боғчаларни  ривожлантиришга асос бўлиб, бунда яратилган ўқув режалари,  ўқитиш ва баҳолашни чуқур ўргатишшга қаратилганлигидир.  Дастур  мактабгача таълим назарияси ва тарихи,  мактабгача таълим амалиётида бўлажак тарбиячи мураббийларни ўқитишнинг  назарий ва амалий ҳамда интерфаол усуллари ва фан соҳасини мукаммал эгаллашларида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.

 

Ушбу йўналиш мактабгача ёшдаги болани қамраб олган яхлит таълим жараёни бўлиб,  3 ёшдан 6 ёшгача  ривожланишда бўлган болаларни тарбиялашга қаратилган дастурдир.  Бўлажак тарбиячи мурабийларга мактабгача ёшдаги болаларга ўргатилиши зарур бўлган инклюзив,  когнитив,  лингвистик ва ижтимоий ҳамда иқтидорли ривожлантиришга мойил бўлган болаларнинг турли гуруҳларини ўқитишда мослаштирилган.  Анъанавий ва инновацион тадқиқот усулларидан фойдаланган ҳолда  олий таълимнинг мактабгача таълим назарияси ва амалиёти ўргатилади.

Курсда олинган назарий билимларни амалиётда қўллашга қаратилган.  Курснинг моҳияти таълим тизимида шиддат билан ривожланаётган замонавий ўзгаришларни  болаларга таъсирини ва болаларга тўғри йўналишда ривожланишига ёрдам берадиган  етук,  рақабатбардош мутахассисларни тайёрлашни кўзда тутади.

 

МАШҒУЛОТЛАР ТУРИ:

Маърузалар, кичик гуруҳларда машғулотлар, жамоавий лойиҳалар, таълимий семинарлар, кейс воркшоплар, амалий машғулотлар.

ЎҚИШ ДАВРИ:

Октябрь – Июнь (Анъанавий ёзги қабул).

ЎҚИШ ВАҚТИ:

Душанба – Шанба, тахминан 9:00 – 20:00 (Дарс жадвали академик йил бошида аниқ эълон килинади).

 

Кундузги таълим учун талаблар:

Миллий гуруҳ (Ўзб), дарслар ўзбек тилида олиб борилади.

Имтиҳон фанлари:

  • Биология бўйича тест;
  • Она-тили ва адабиёт бўйича тест (ўзбек тилида).
  • Қабул танлов асосида амалга оширилади, юқори балл тўплаган абитуриентлар талабаликка тавсия этилади;
  • Диққат!!! Кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширгандан сўнг, абитуриент махсус комиссия суҳбатидан ўтиши ҳамда мантиқий тест синовидан ўтиши лозим. Барча босқичлардан муваффақиятли ўтган абитуриент кундузги таълимга грант асосида ўқиши мумкин бўлади.

 

Сиртқи таълим учун талаблар:

 Диққат!!! Мазкур таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга таълим тизимида педагогик фаолиятга оид камида беш йиллик иш стажига эга бўлган шахслар қабул қилинади (ПҚ-289). Сиртқ таълим шакли бўйича ўқиш истагида бўлган шахсларнинг таълим тизимида камида беш йиллик педагогик иш стажига эга эканлиги «Ягона миллий меҳнат тизими» платформасида аниқланади.

Миллий гуруҳ (Ўзб), дарслар ўзбек тилида олиб борилади.

Имтиҳон фанлари:

  • Биология бўйича тест;
  • Она - тили ва адабиёт бўйича тест.
  • Қабул танлов асосида амалга оширилади, юқори балл тўплаган абитуриентлар талабаликка тавсия этилиши мумкин.