Бошланғич таълим Бакалавриати

Бошланғич таълим Бакалавриати

Контракт нархлари (1 йил учун):

  • 16 500 000 сўм (кундузги таълим - стипендиясиз) - 50 БҲМ (Базавий ҳисоблаш миқдори)
  • 10 890 000 сўм (сиртқи таълим) - 33 БҲМ (Базавий ҳисоблаш миқдори).

 

Бошланғич таълим йўналиши – бўлажак бошланғич синф ўқитувчисини тайёрлайдиган, жамиятда ўз ўрнига эга бўладиган рақобатбардош мутахассис кадрлар таёрлайдиган йўналиш бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг давлат ва хусусий мактабларида 1-4 синфгача ўқитиш учун мўлжалланган таълим жараёнига тайёрлайдиган соҳа бўлиб, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини профессионал даражага етказишга, уларни жамиятдаги ролини оширишга, янги инновацион технологиялар асосида ўқитишга қаратилган.

Дастур талаблари асосида бошланғич синф ўқитувчиси учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришга назарий ва амалий ёрдам беради. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари педагогик назарияни, ўқитиш методикасини ва психологик тушунчаларга эга бўладилар Шунингдек, ўқув курсларда умумий фундаментал билимга эга бўладилар.

 

МАШҒУЛОТЛАР ТУРИ:

Маърузалар, кичик гуруҳларда машғулотлар, жамоавий лойиҳалар, таълимий семинарлар, кейс воркшоплар, амалий машғулотлар.

ЎҚИШ ДАВРИ:

Октябрь – Июнь (Анъанавий ёзги қабул).

ЎҚИШ ВАҚТИ:

Душанба – Шанба, тахминан 9:00 – 20:00 (Дарс жадвали академик йил бошида аниқ эълон килинади).

Талаблар:

 Кундузги таълим тизими учун:

Миллий гуруҳ (Ўзб), дарслар ўзбек тилида олиб борилади:

  • Она-тили ва адабиёт бўйича тест;
  • Умумий Математика бўйича тест (ўзбек тилида).
  • Қабул танлов асосида амалга оширилади, юқори балл тўплаган абитуриентлар талабаликка тавсия этилади;
  • Диққат!!! Кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширгандан сўнг, абитуриент махсус комиссия суҳбатидан ўтиши ҳамда мантиқий тест синовидан ўтиши лозим. Барча босқичлардан муваффақиятли ўтган абитуриент кундузги таълимга грант асосида ўқиши мумкин бўлади.

  

 Сиртқи таълим тизими учун:

 Диққат!!! Мазкур таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга таълим тизимида педагогик фаолиятга оид камида беш йиллик иш стажига эга бўлган шахслар қабул қилинади (ПҚ-289). Сиртқ таълим шакли бўйича ўқиш истагида бўлган шахсларнинг таълим тизимида камида беш йиллик педагогик иш стажига эга эканлиги «Ягона миллий меҳнат тизими» платформасида аниқланади.

Таълим фақат ўзбек тилида олиб борилади.

Кириш имтиҳонлари:

  • Она - тили ва адабиёт бўйича тест;
  • Умумий Математика бўйича тест (ўзбек тилида).
  • Қабул танлов асосида амалга оширилади, юқори балл тўплаган абитуриентлар талабаликка тавсия этилади.