ISFT PRE-FOUNDATION

Aйни пайтда Тайёрлов Курсига қабул Ëпиқ

 

ТАЙЁРЛОВ КУРСИ

Бир семестр (4 ой)

Ушбу курс кейинчалик Асосий 4 йиллик дастури (Умумий таълим курси + Бакалавриат)га кириш мақсадида  ўз ичига умумий Инглиз тилидан интенсив дарсларни қамраб олади. Тайёгралик вақтида, ўқувчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда ўқиб, Инглиз тилининг бошланғич курси (Elementary, Pre-Intermediate, Intermediate) дан бошлаб, юқори даража (Upper-Intermediate)гача тугаллашади, бу даража Умумтаълим Курси учун етарли бўлади. Курснинг ўзига хослиги шундан иборатки, Инглиз тилида дарҳол ўқиш бошланиб, мунтазам равишда кўп ишлатиладиган бизнес тушунчалар ва атамалар билан танишиб борилади, бу эса ўқувчиларнинг ишчан муҳитга тез кўникиб кетишларига ёрдам беради.

Тайёрланиш даврида ўқувчилар тўлиқ равишда ўзлаштириш мониторинги кузатуви остида бўладилар, бу жараён даврий равишда тест топшириш, гуруҳли лойиҳаларда иштирок этиш, шунингдек ўқувчиларнинг натижаларини яхшилашга қаратилган ўқитувчиларнинг ўринли танбеҳларини ҳам ўз ичига олади. 

ДАРСЛИКЛАР РЎЙХАТИ:

  • General English (Elementary, Pre-Intermediate, Intermediate);
  • Foundation of Mathematics.


МАШҒУЛОТЛАР ТУРИ:

Гуруҳлардаги машғулотлар, Жамоавий лойиҳалар, Таълимий семинарлар ва Интерактив лекциялар.

ЎҚИШ ДАВРИ:

Октябрь – Январь (Анъанавий Ёзги Қабул);

Февраль – Июнь (Қишки қабул).

ЎҚИШ ВАҚТИ:

Душанба – Жума, 16:00 – 20:00 (ўқув йили бошланишида ўзгариш эҳтимоли бор).

Талаблар:

  • ISFTда юзма-юз суҳбат (ISFT қабул комиссияси қаророрига мувофиқ);
  • Мантиқий савол тестлар ва инглиз тилини билиш даражасини (Elementary) текширувчи тест.

Абитуриент  Тайёрлов курсини муваффақиятли тугатганидан сўнг, кирган вақтига қараб кейинги академик семеcтрдан Асосий дастурни бошлайди:

- Агар абитуриент Тайёрлов курсини октябрда (Ёзги Қабул) бошлаган бўлса, февралдан;

- Агар абитуриент Тайёрлов курсини февралда (Қишки Қабул) бошлаган бўлса, октябрдан бошлаб Асосий дастурни ўқий бошлайди.