Охфорд Броокес университети бакалавр даражаси Ўзбекистонда нострификация учун имтиҳон талаб қилмайди.

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 апрелдаги 173-сонли "Хорижий мамлакатларда берилган таълим ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификасия қилиш (еквивалентлигини белгилаш) тартибига оид Низомга тузатиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорига, асосан энг яхши 500 олий таълим муассаси дипломи имтихонсиз нострификасиядан ўтадиган бўлди. ISFT да ўқув дастурини муваффақиятли тугаллаган ва диплом ишини қониқарли ёзган ҳолатда бакалавр дипломини берувчи Оксфорд Брукс Университети дунёнинг энг кучли университетлари орасида 361-ўринни эгаллайди ва шу билан биргаликда диплом нострификацияси учун ҳеч қандай имтиҳон талаб қилинмайди.