13.11.2017. ISFT талабалари ва ходимлари АCCАнинг 113 йиллигини нишонламоқда

2017 йил 13 ноябр санасида АCCА нинг ташкил этилганига 113 йил тўлди. Бу тадбир муносабати билан ISFT нинг ходимлари ва талабалари иштирокида байрам ташкил этилди.

АCCА (Association of Chartered Certified Accountants) 1904 йил 13 ноябрда ташкил этилган.

Уюшма профессионал доираларда юқори мақомга эга олий даражали бухгалтериянинг энг йирик Халқаро касбий ташкилоти бўлиб, ўз дастурида юқори малакали ўқишни таклиф қилади. Бизнинг ISFT мана шу дастур асосида таълим беради. Ҳозирги кунда АCCА Халқаро ташкилоти 180 мамлакатда 200 мингдан ортиқ профессионал ва 486 мингдан зиёд талабаларни ўз ичига қамраб олган.