Бошланғич таълим Бакалавриати

Бошланғич таълим Бакалавриати

Контракт нархлари (1 йил учун):

  • 17 000 000 UZS (стипендиясиз)
  • 9 900 000   UZS (сиртқи);

Бошланғич таълим йўналиши – бўлажак бошланғич синф ўқитувчисини тайёрлайдиган, жамиятда ўз ўрнига эга бўладиган рақобатбардош мутахассис кадрлар таёрлайдиган йўналиш бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг давлат ва хусусий мактабларида 1-4 синфгача ўқитиш учун мўлжалланган таълим жараёнига тайёрлайдиган соҳа бўлиб, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини профессионал даражага етказишга, уларни жамиятдаги ролини оширишга, янги инновацион технологиялар асосида ўқитишга қаратилган.

 

Дастур талаблари асосида бошланғич синф ўқитувчиси учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришга назарий ва амалий ёрдам беради. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари педагогик назарияни, ўқитиш методикасини ва психологик тушунчаларга эга бўладилар Шунингдек, ўқув курсларда умумий фундаментал билимга эга бўладилар.

 

МАШҒУЛОТЛАР ТУРИ:

Маърузалар, кичик гуруҳларда машғулотлар, жамоавий лойиҳалар, таълимий семинарлар, кейс воркшоплар, амалий машғулотлар.

ЎҚИШ ДАВРИ:

Октябрь – Июнь (Анъанавий ёзги қабул);

Февраль – Январь, июндан сентябргача таътилни ҳисобга олган ҳолда (Қишки қабул).

ЎҚИШ ВАҚТИ:

Душанба – Шанба, тахминан 9:00 – 20:00 (Дарс жадвали академик йил бошида аниқ эълон килинади).

Талаблар:

 Кундузги таълим тизими учун:

Миллий гуруҳ (Ўзб), дарслар ўзбек тилида олиб борилади:

  • Она-тили ва адабиёт бўйича тест;
  • Умумий Математика бўйича тест (ўзбек тилида).

*NB: Абитуриент қуйидаги ҳолатларда кириш тестлардан озод килинади:

  • Давлат Тест маркази (ДТМ) имтиҳон натижаларининг мавжудлиги, умумий - 90+ балл билан, шунингдек ДТМ натижаларини Институт қабул комиссияси томонидан текширилиб, муваффақиятли ўтилганда;
  • Қабул танлов асосида амалга оширилади, юқори балл тўплаган абитуриентлар талабаликка тавсия этилади;

 

 

 Сиртқи таълим тизими учун:

  • Она - тили ва адабиёт бўйича тест;
  • Умумий Математика бўйича тест (ўзбек тилида).

*NB: Абитуриент қуйидаги ҳолда кириш тестлардан озод килинади:

  • Давлат Тест Маркази (ДТМ) тести натижаси, умумий балли - 60+ тўпланган бўлса, шунингдек ДТМ натижаларини Институт қабул комиссияси томонидан текширилганда;

 

● Қабул танлов асосида амалга оширилади, юқори балл тўплаган абитуриентлар Институтга ўқишга кириш эҳтимоли юқоридир.