УМУМТАЪЛИМ КУРСИ (1-курс), Кундузги таълим шакли

УМУМТАЪЛИМ КУРСИ  (1-курс) Кундузги таълим тизими

(1 академик йил)

Бир ўқув йили учун контракт суммаси:

  • 17 000 000 UZS (стипендиясиз) - 50 БҲМ (Базавий ҳисоблаш миқдори);

Ушбу курс талабани Асосий Бакалавриатга тайёрлаш учун академик дастурга киритилган. Кейинги таълим босқичларида профессионал терминология академик Инглиз тили ёрдамида олиб борилишини эътиборга олган ҳолда, тилни ўқитиш бўйича замонавий жаҳон таълим дастурларидан фойдаланилган комплекс машғулотлар дастурга киритилган. Шунингдек, ушбу курс талабанинг келгусида ихтисослиги ҳақида фундаментал тушунчаларни ҳосил қилишга йўналтирилган бир қатор қўшимча танишув фанларидан ташкил топади.  

Умумтаълим Курси талабалари алоҳида ишчи гуруҳларга бўлинадилар ва амалий математика ҳамда инглиз тилидан кучайтирилган таълим оладилар, шунингдек бизнес, бухгалтерия, молия ва ахборот технологияларига йўналтирилади.

ДАРСЛИКЛАР РЎЙХАТИ:

  • Умумий Инглиз тили;
  • Бизнес Асослари;
  • Академик Инглиз тили;
  • Бухгалтерия, кириш қисми;
  • Тадқиқот усуллари;
  • Шахсий даромад-харажатларни бошқаруви;
  • Иқтисодиёт ва жамият;
  • Периферик компьютер кўникмалар.

МАШҒУЛОТЛАР ТУРИ:

Маърузалар, гуруҳли машғулотлар, Жамоавий лойиҳалар, Таълимий семинарлар, Кейс воркшоплар.

ЎҚИШ ДАВРИ:

Сентябрь - Июль (Анъанавий Ёзги Қабул).

ЎҚИШ ВАҚТИ:

Душанба – Шанба, тахминан 9:00 – 20:00 (Даср вақти академик йил бошида аниқ бўлади).

 Талаблар:

*NB: Абитуриент қуйидаги ҳолда инглиз тили кириш тестлардан озод килинади:

  • IELTS (Band Score = 5.5+) сертификати, ёки шунга эквивалент сертификат мавжудлиги.

Миллий гуруҳ (Узб), дарслар ўзбек тилида олиб борилади:

  • Инглиз тилининг ўрта (Intermediate) даржасини билиш бўйича тест;

  • Умумий Математика бўйича тест (ўзбек тилида);

  • Қабул танлов асосида амалга оширилади, юқори балл тўплаган абитуриентлар суҳбат орқали ўқишга қабул қилинади.

  • Диққат!!! Кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширгандан сўнг, абитуриент махсус комиссия суҳбатидан ўтиши ҳамда мантиқий тест синовидан ўтиши лозим. Барча босқичлардан муваффақиятли ўтган абитуриент кундузги таълимга грант асосида ўқиши мумкин бўлади.

 Евро гуруҳ (Рус), дарслар рус тилида олиб борилади:

  • Инглиз тилининг ўрта (Intermediate) даржасини билиш бўйича тест;

  • Умумий Математика бўйича тест (рус тилида);

  • Қабул танлов асосида амалга оширилади, юқори балл тўплаган абитуриентлар суҳбат орқали ўқишга қабул қилинади.

  • Диққат!!! Кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширгандан сўнг, абитуриент махсус комиссия суҳбатидан ўтиши ҳамда мантиқий тест синовидан ўтиши лозим. Барча босқичлардан муваффақиятли ўтган абитуриент кундузги таълимга грант асосида ўқиши мумкин бўлади.

 Халқаро гуруҳ (Инглиз), дарслар инглиз тилида олиб борилади:

  • Инглиз тилининг ўрта (Intermediate) даржасини билиш бўйича тест;
  • Умумий Математика бўйича тест (инглиз тилида);

Telegram icon