FAQ

Гранд ўринлари ҳам мавжудми ?

Ҳозирги вақтда таҳминан 300 та грант ҳамда + 50 гранд (Ижтимоий оила вакиллари учун) ўринлари очилиши режалаштирилган
 
 

ИСФТ Институти Ҳемис дастуридан ўтганми ?

ИСФТ Институти Ҳемисдан ўтган текшириб кўришингиз мумкун https://hemis.uz/universities

Агар институти аккредитациядан ўта олмаса, институт талабалари дипломни қандай олишади?

Ҳар қандай институт ёки университет аккредитациядан ўтиш учун  камида 5 йил фаолият юритган ва ўзини битирувчиларига эга бўлиши керак. Ҳабарингиз бор, ИСФТ институти 2021 йил 21-октябрь куни ўз лицензиясини олган, ва ҳали ўз битирувчиларига эга эмас. Агар Институт аккредитациядан ўта олмаса, барча талабалари ўқишни тамомлагунга қадар фаолият юритиб, диплом билан таъминлаш вазифаси юклатилади. Диплом олган барчанинг дипломи ҳақиқий деб топилади ва Ўзбекистон республикаси ҳудудида бошқа ОТМ лар дипломи билан бир хил кучга эга болади.

Ётоқхона билан таъминланадими?

Самарқанддаги филлиаллимиз учун ётоқхонқа қурилиш ишлари бошлаш арафасида

Ўқишни кўчириш

Албатта Институтимизда “перевод” мавжуд. Переводлар фақат 2-курсдан қабул қилинади.

Нафақат Ўзбекистондан, сиз Хориждан ҳам бизнинг институтимизга перевод қилсангиз бўлади,
талаблар: 1-курсни тугатган бўлишингиз , якуний имтихонларингиздан ўтган ва 1-курс тугатганлигингиз ҳақида буйруғингиз бўлиши талаб қилинади

Контракт

Контракт суммаси


Талабаликка тавсия этилган Абитуриентлар учун йиллик контракт суммаси:

Кундузги таълим учун контракт тўлови 50 БҲМ дан - 60 БҲМ оралиғида

Шу жумладан :

- Халқаро йўналишимизда 60 БҲМ 20 400 000 сўмни ташкил этади

- Қолганлар йўналишларимизда эса 50 БҲМ 17 000 000 сўмни ташкил этади


Сиртқи таълим учун - 33 БҲМ барча таълим йўналишига бир хил (Базавий ҳисоблаш миқдори), жорий йил учун 11 220 000 сўм.

Ҳозирги кунда БҲМ ( базавий ҳисоблаш миқдори ) - 340 000сўмни ташкил этади.
ИСФТ институти талабаларга стипендия ажратмайди, бироқ йиллик 100 фоизлик грантлар ажратиши мумкин.
Агар битта оиладан (ака-ука, опа-сингил, эр-хотин ва ҳ.к.) 2 ёки ундан ортиқ талаба ўқийдиган бўлса, контракт тўл-овига ҳар бир оила аъзоси учун 20 фоизлик чегирма берилади.

ISFT Институт қаерда жойлашган ?

: Асосий ( биринчи )бино :Институт Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси 2 уй. Мўлжал: Аграр университети ва лицейи.

: Иккинчи ўқув бино : Тош Шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани Баҳор МФЙ 102/5 .
   Мўлжал : Эcо бозор тўғрисида

: Учинчи ўқув бино : Самарқанд шаҳар, Мирзо бидил кўчаси, 24-уй
   Мўлжал : Эски Фарфор заводи рўпараси, дискани йўлида ( лицензиялаш кутилмоқда )
 
: Тўртинчи ўқув бино : Андижон шаҳар, Бобуршох кўчаси 2-уй

   Мўлжал : Дигитал city орқасида, Моно маркзак олдида ( лицензиялаш кутилмоқда )

Биз киммиз? ISFT нима?

ISFT Институти Ўзбекистондаги энг илғор, инновацион ва истиқболли институтлардан бири бўлиб, узоқ йиллик тарихига эга. Ушбу даргоҳ 2016 йил Интернатионал Счоол оф Финанcе Течнологй анд Сcиенcе (Интернешнл скул оф Файненс, текнолижи энд сайнес) (ISFT) номи остида бизнес мактаб сифатида фаолиятини бошлаган. Бизнес мактабда асосан дарслар инглиз тилида бўлиб, Буюк Британиянинг АCCА дастури асосида халқаро бухгалтерия бўйича таълим берилан.
2019 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5847-сонли «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030-йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» фармонига асосан давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларини фаолиятини ташкил этиш асосида олий таълим билан қамров даражасини 50 фоиздан ошириш, соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, 2021 йил ISFT Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан 0035-сонли лицензияга эга бўлди ва ИСФТ Институти бренди остида ўз фаолият давом эттириб келмоқда.
ISFT Институтимизда 2 та таълим шакли бўйича таҳсил олишингиз мумкин. Булар кундузги ва сиртқи ёки очний ва заочний. 2021 йилда бакалавр учун 1 та факультетда 3 та йўналиш бўлган бўлса, 2024 йилга келиб бакалавр учун 4 та факультетда 17 та йўналишда теҳсил олиш имконияти яратилди ва магистратура учун 3 та йўналиш очилди.

АCCА нима?

АCCА - Буюк Британияда 1904 йилда ташкил топган, малакали бухгалтерлар уюшмаси ҳисобланади. Бугунги кунда, АCCА - бу 181 мамлакатда 227000 аъзолар ва 544000 талабаларни бирлаштирган ва профессионал доираларда кучли обрўга эга бўлган юқори малакали бухгалтерларнинг энг йирик халқаро ташкилотидир.

АCCАнинг дунё миқёсида тан олиниши.

АCCА малакаси дунёдаги энг тан олинганлардан биридир. Бу молия директорлари, бош бухгалтерлар, ички ва ташқи аудиторлар, халқаро миқёсдаги молиявий таҳлилчиларни тайёрлашга қаратилган. АCCА малака ошириш дастури қуйидаги фанларни ўз ичига олади: бухгалтерия ҳисоби, бошқарув ҳисоби, молиявий менежмент, бизнес стратегияси ва бошқаруви, аудит ва солиққа тортиш.

ISFT давлат таълим муассасасими?

Йўқ. ISFT Институти нодавлат / хусусий олий таълим муассасасидир. Бизнинг муассасамиз Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан берилган ва давлатнинг барча тегишли талабларига жавоб берувчи лицензия ва сертификатлар асосида иш фаолиятини олиб боради.