Ракамли иктисодиёт

Бакалавриат

faculty image

O'quv dasturi davomiyligi

4 yil

Bir semestr uchun to'lov miqdori

17 000 000 so'm

Daraja

Бакалавриат

Hoziroq biz bilan bog'laning

Ўзингиз истаган саволларга 5 дақиқа ичида жавоб олинг ва ўз ўрнингизни банд қилинг.

ISFT instituti talabasi bo'ling

ва ушбу йўналишда БЕПУЛ ўқиш имкониятига эга бўлинг!

Yo'nalish tavsifi

Факультет юқори технологиялар лойиҳаларини бошқариш, бизнес-jarayonларни моделлаштириш, ахборот тизимлари дастурий таъминотини лойиҳалаш каби билим соҳалари чорраҳасида фаолият юритувчи юқори малакали ва кўникмаларига эга рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашга қаратилган янги амалийотга йўналтирилган халқаро фанлараро таълим дастурлари ва лойиҳаларини яратиш ҳамда амалга оширишдан иборат. Маҳсулотни ишлаб чиқиш, таҳлил маълумотлари, иқтисодиётда оптимал режалаштириш ва бошқаришда фаолият юритиши мумкин.

ДАРС ШАКЛЛАРИ:

Ма'рузалар, кичик guruhlardagi darslar, jamoa loyihalari, o‘quv seminarlari, keys seminarlari, amaliy mashqlar.

ЎҚИШ ДАВРИ:

Сентябр - июл (анъанавий ёзги қабул).

ЎҚИШ ВАҚТИ:

Душанба - шанба, дастлабки 9:00 - 20:00 (жадвал ўқув йилнинг бошланиши билан белгиланади).

Кундузги таълим бўйича талаблар:

Таълим фақат ўзбек тилида олиб борилади.

Кириш имтиҳонлари:

  • Она тилдан тест;
  • Умумий математика фанидан тест;

Қабул танлов асосида амалга оширилади, юқори балл тўплаган абитуриентлар талаба бўлиш имкоиятига эга.

Эътибор!!! Кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширгандан сўнг, абитуриент махсус комиссия суҳбати ва мант индикатор тестидан ўтиши лозим. Барча босқичлардан муваффақиятли ўтган абитуриент кундузги таълимга грант асосида ўқиши мумкин бўлади.

FAQ

Биз киммиз? ISFT нимада?

ISFT Институти Ўзбекистондаги энг илғор, инновацион ва истиқболли институтлардан бири бўлиб, узоқ йиллик тарихга эга. Ushbu дўргоҳ 2016 йил International School of Finance Technology and Science (ISFT) номи остида бизнес мактаб сифатида фаолиятини бошлаган. Бизнес мактабда дарслар асосан инглиз тилида бўлиб, Буюк Британиянинг ACCA дастури асосида халқаро бухгалтерия бўйича таълим берилади.

2019 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5847-сонли «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» фармонига асосан давлат ва нотижорат олий таълим муассасаларини фаолиятини ташкил этиш асосида олий таълим билан қамров даражасини 50 фоиздан ошириш, соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш белгиланган.

Шундан келиб чиққан ҳолда, 2021 йил ISFT Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан 0035-сонли лицензияга эга бўлди ва ISFT Институти бренди остида ўз фаолиятини давом эттириб келмоқда.

ISFT Институтимизда 2 та: кундузги ва сиртқи таълим шакли бўйича таъсил олишингиз мумкин. 2021 йилда бакалавр учун 1 та факультетда 3 та йўналиш бўлган бўлса, 2024 йилга келиб бакалавр учун 3 та факультетда 15 та йўналишда таъсил олиш имкоияти яратилди ва магистратура учун 4 та йўналиш очилди.

 
 
ISFT давлат таълим муассасасими?

Йўқ. ISFT Институти нодавлат / хусусий олий таълим муассасасидир. Бизнинг муасссамиз Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги муассаса томонидан берилган ва давлатнинг барча тегишли талабларига жавоб берадиган лицензия ва сертификатлар асосида иш фаолиятини олиб боради.

ISFT институти HEMIS платформасида рўйхатдан ўтганми?

ISFT институти HEMIS платформасида рўйхатдан ўтганлигини ушбу ҳавола орқали текшириб кўришингиз мумкин: hemis.uz

Контракт

Контракт суммаси
Талабаликка тавсия этилган Абитуриентлар учун йиллик контракт суммаси:

Кундузги таълим учун контракт тўлови 50 БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори) барча таълим йўналишига бир хил, жорий йил учун 17 000 0000 сўм. 

Бугунги кунда БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори) - 340 000 сўмни ташкил этади.

Сиртқи таълим учун контракт суммаси - 33 БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори) - барча таълим йўналишига бир хил, жорий йил учун 11 220 000 сўм.

Бугунги кунда БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори) - 340 000 сўмни ташкил этади.

ISFT институти талабаларга стипендия ажратмайди, бироқ йиллик 100 фоизлик грантлар ажратиши мумкин.

Агар битта оиладан (ака-ука, опа-сингил, эр-хотин ва ҳ.к.) 2 ёки ундан ортиқ талаба ўқийдиган бўлса, контракт тўловига ҳар бир оила аъзоси учун 20 фоизлик чегирма берилади.

Ўқув нархи ҳар йили янги ўқув йили бошланишидан олдин ўзгаради.

Грант ўринлари ҳам мавжудми?

Ҳозирги вақтда тахминан 300 та умумий ҳамда 50 та махсус (Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами вакиллари учун) грант ўринлари ажратилиши режалаштирилган.

Ўқишни кўчириш

Албатта, институтиимизда ўқишни кўчириш мавжуд. Ўқишини кўчирадиган талабалар фақат 2-курсдан ва 3-курсдан қабул қилинади.

Нафақат Ўзбекистондан, сиз Хориждан ҳам бизнинг институтиимизга ўқишни кўчирсангиз бўлади. Талаблар: 1-курсни тугатган бўлишингиз, якуний имтихонларингиздан ўтган ва 1-курс тугатганлигингиз ҳақида буйруғингиз бўлиши талаб қилинади.

ACCA нима?

CCA - Буюк Британияда 1904 йилда ташкил топган, малакали бухгалтерлар уюшмаси ҳисобланади. Бугунги кунда ACCA - бу 181 мамлакатда 227000 аъзолар ва 544000 талабаларни бирлаштирган ва профессионал доираларда кучли обрўга эга бўлган юқори малакали бухгалтерларнинг энг йирик халқаро ташкилотидир.

 
 
The global recognition of ACCA

ACCA малакаси дунёдаги энг тан олинганлардан бири ҳисобланади. У молия директорлари, бош бухгалтерлар, ички ва ташқи аудиторлар, халқаро миқёсдаги молиявий таҳлилчиларни тайёрлашга қаратилган. ACCA малака ошириш дастури қуйидаги фанларни ўз ичига олади: бухгалтерия ҳисоби, бошқарув ҳисоби, молиявий менежмент, бизнес стратегияси ва бошқаруви, аудит ва солиққа тортиш.