Биз хакимизда

ISFT институти мослашувчан ғарб таълим тизимини уйғунлаштирган ҳолда замонавий таълим амалиётидан фойдаланади. Бизнинг асосий ўзига хос томонларимиз шундан иборатки, самарали ўқитишнинг халқаро эътироф этилган тамойиллари тўғридан-тўғри эмас, балки Ўзбекистондаги таълим даражаси ва халқ дунёқарашига мослаштирилган ҳолда тадбиқ этилади.

 

1

ISFT Институти: Ўзбекистондаги энг илғор инновацион ўқув юрти

2016 йилда ташкил топган MChJ «International School of Finance Technology and Science» Ўзбекистондаги энг илғор инновацион ва истиқболли ўқув юртларидан бири ҳисобланади. 2021 йилдан бошлаб, MChJ «International School of Finance Technology and Science» ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатига назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилган лицензия бўйича “ISFT институти” бренд номи орқали олийгоҳ сифатида юритади.

ISFT Институти: Ўзбекистондаги энг илғор инновацион ўқув юрти

Таълим муҳити

Ўқув дастурининг асосий фанлари миллий ва глобал (дунё) миқёсидаги тадқиқотларнинг устувор йўналишларини акс эттиради. ISFT институти талабалари замонавий маъруза аудиториялари, кутубхоналар ва электрон ресурсларга кенг имкониятлар яратилган компьютер хоналарида таълим олишади. Улар ўқиш жараёнида махсус кооператив ишчи муҳитида бўладилар. ISFT институти ўз мақсадларини нафақат Ўзбекистонда тан олинган, балки ўз билими, қобилиятлари, ижодкорлиги, кенг фикрлаш доираси билан дунёда тан олинадиган битирувчиларни тайёрлашга йўналтирилган. Бизнинг талабаларимиз самарали таълим муҳитида ўқитувчилар томонидан тақдим этилаётган ўзлари танлаган йўналишлари бўйича долзарб ва амалий аҳамиятга эга бўлган янги маълумотларга эга бўладилар.

Таълим муҳити

Ўзига хос ўқитиш усули

ISFT институти жаҳон амалий тажрибасини таълим соҳасига сингдирган ҳолда халқаро даражадаги мутахассисларни тайёрлашга интилмоқда. Бизнинг талабаларимиз етакчи мутахассислар раҳбарлигида ўқиш имкониятларига эгадирлар. Шунингдек, тадқиқотлар ҳамжамиятида бўла туриб, улар ўқув дастурларининг дастлабки кунлариданоқ самарали тадқиқот усулларини ўргана бошлайдилар. Талабалар кенг таълим олишларида ва ишга жойлашишларида тенги йўқ бўлган турли масалаларни ечиш кўникмалари ва малакаcини яхшилаш қобилиятларини ривожлантирадилар.

Ўзига хос ўқитиш усули

Кичик гуруҳларнинг самарадорлиги

ISFT институти барча талабаларга кичик гуруҳларда, махсус ишчи жамоаларида, тажрибали ўқитувчилар ва академиклар қўл остида таълим олиш имкониятларини тақдим этиш самарадорлиги ғоясини қўллаб-қувватлайди. Бу усул талабаларнинг ижодкорлиги ва ташаббускорлигини ривожлантиради ва фаол тадқиқотлар олиб бориладиган ўқув муҳитида билим олишнинг фойдали бўлишини оширади.

Кичик гуруҳларнинг самарадорлиги

Бизнинг битирувчиларимиздаги афзалликлар ва ўзига хосликлар

  • Ўз соҳасида мукаммал комплекс билимларга эга бўлиши
  • Танқидий фикрлаш ва қўйилган масалаларни ечиш кўникмаларига эга бўлиши
  • Бизнес саводхонлиги ва киришувчанлиги
  • Етакчилик сифатлари, жамоавий ишлаш ва ривожланиш кўникмалари
  • Ахлоқий компетенцияга эга бўлиши ва халқаро бағрикенглиги
  • Ўз ишига садоқат, ҳиссиётни жиловлай олиш ва сабр-тоқатли бўлиш
Бизнинг битирувчиларимиздаги афзалликлар ва ўзига хосликлар

Bizning bitiruvchilarimizdagi afzalliklar va o'ziga xosliklar

Ўз соҳасида мукаммал комплекс билимларга эгалиги
Танқидий фикрлаш ва қўйилган масалаларни ечиш кўникмасига эгалиги
Бизнес саводхонлиги ва киришувчанлиги
Етакчилик сифати, жамоат бўлиб ишлаш ва ривожланиш кўникмалари
Ўз ишига садоқат, ҳиссийотни жиловлай олиш, сабр-бардошли бўлиш

Rektor bilan bog'laning

Rektor uchun taklif yoki shikoyatlaringiz bo'lsa tugmani bosish orqali rektor bilan bog'lanishingiz va o'z taklif, shikoyat, e'tirozlaringizni bildirishingiz mumkin

Elektron qabulxona

Litsenziya va sertifikatlar

ISFT+Andijon (лицензия) - 0001
ISFT+Andijon (лицензия) - 0002
ISFT+Andijon (лицензия) - 0003
litsenziya PhD NEW - 0001
litsenziya PhD NEW - 0002
ECAQA (аккредитация)