ISFT институтида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби
ISFT институтида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби
Университетда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
Ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.
Университетда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш мурожаатларнинг турлари бўйича қуйидагича амалга оширилади:
Университетнинг ишонч телефони (55 508-37-37) орқали қилинадиган мурожаатлар бўлиб, улар бўлим масъули томонидан қоғоз кўринишида мурожаатчидан ёзиб олинади ва ижро.уз тизими орқали тегишли масъулларга йўналтирилади;
Университет ректори ва проректорлари қабулида уларнинг тасдиқланган қабул режалари асосида, махсус журналларга қайд этиш орқали амалга оширилади. Мурожаатчилар бўлим масъуллари томонидан кутиб олинадилар ва раҳбарият қабулхонасига йўналтириладилар.