Банк иши ва аудит
Бакалавриат

O'quv dasturi davomiyligi
4 yil
Bir semestr uchun to'lov miqdori
17 000 000 so'm
Daraja
Бакалавриат
Hoziroq biz bilan bog'laning
Ўзингиз истаган саволларга 5 дақиқа ичида жавоб олинг ва ўз ўрнингизни банд қилинг.
ISFT instituti talabasi bo'ling
ва ушбу йўналишда БЕПУЛ ўқиш имкониятига эга бўлинг!
Yo'nalish tavsifi
Дастур банк иши ва аудит соҳасида умумий маданий ва касбий компетенцияларининг ягона яхлит мажмуасини шакллантиради. Замонавий иқтисодиёт асосий компетенцияларга, замонавий технологиялар ва воситаларига, тижорат ва бизнес жараёнларини молиявий таҳлил қилиш соҳасидаги билим ва кўникмаларга, ривожланган таҳлил кўникмаларга эга бўлган банк ходимларининг сифати жиҳатидан янги авлодини талаб қилмоқда.
Бу йўналишда талабаларга банк иши, молия ва аудит асослари, ҳисоб сиёсати шакллантириш, халқаро молия, пул-кредит сиёсати, банк муаммоларини ҳал этиш, инвестициялар ва инвесторлар фаолияти билан боғлиқ фанлар ўргатилади. Шундай қилиб, талабалар статистика, эконометрика, солиқлар бўйича асосий билим, кўникма ва малакага эга бўладилар.
ДАРС ШАКЛЛАРИ:
Ма'рузалар, Кичик гуруҳлардаги дарслар, Жамоа лойиҳалари, Ўқув семинарлари, Кейси семинарлари, Амалиёт машқлари.
ЎҚИШ ДАВРИ:
Сентябр - Июл (анъанавий ёзги қабул).
ЎҚИШ ВАҚТИ:
Душанба - шанба, дастлабки 9:00 - 20:00 (жадвал ўқув йилининг бошланиши билан белгиланади).
Кундузги таълим бўйича талаблар:
Таълим фақат ўзбек тилида олиб борилади.
Кириш имтиҳонлари:
• Она тилидан тест;
• Умумий математика фанидан тест;
• Қабул танлов асосида амалга оширилади, юқори балл тўплаган абитуриентлар талабаликка эга бўлиш имкониятига эга.
• Диqqat!!! Кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширгандан сўнг, абитуриент махсус комиссия суҳбатига кириши ҳамда мантиқий тест синовидан ўтиши лозим. Барча босқичлардан муваффақиятли ўтган абитуриент кундузги таълимга грант асосида ўқиши мумкин бўлади.
FAQ
Биз киммиз? ISFT нимада?
ISFT давлат таълим муассасасими?
Йўқ. ISFT Институти нодавлат / хусусий олий таълим муассасасидир. Бизнинг муасссамиз Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги муассаса томонидан берилган ва давлатнинг барча тегишли талабларига жавоб берадиган лицензия ва сертификатлар асосида иш фаолиятини олиб боради.
ISFT институти HEMIS платформасида рўйхатдан ўтганми?
ISFT институти HEMIS платформасида рўйхатдан ўтганлигини ушбу ҳавола орқали текшириб кўришингиз мумкин: hemis.uz
Контракт
Контракт суммаси
Талабаликка тавсия этилган Абитуриентлар учун йиллик контракт суммаси:
Кундузги таълим учун контракт тўлови 50 БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори) барча таълим йўналишига бир хил, жорий йил учун 17 000 0000 сўм.
Бугунги кунда БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори) - 340 000 сўмни ташкил этади.
Сиртқи таълим учун контракт суммаси - 33 БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори) - барча таълим йўналишига бир хил, жорий йил учун 11 220 000 сўм.
Бугунги кунда БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори) - 340 000 сўмни ташкил этади.
ISFT институти талабаларга стипендия ажратмайди, бироқ йиллик 100 фоизлик грантлар ажратиши мумкин.
Агар битта оиладан (ака-ука, опа-сингил, эр-хотин ва ҳ.к.) 2 ёки ундан ортиқ талаба ўқийдиган бўлса, контракт тўловига ҳар бир оила аъзоси учун 20 фоизлик чегирма берилади.
Ўқув нархи ҳар йили янги ўқув йили бошланишидан олдин ўзгаради.
Грант ўринлари ҳам мавжудми?
Ҳозирги вақтда тахминан 300 та умумий ҳамда 50 та махсус (Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами вакиллари учун) грант ўринлари ажратилиши режалаштирилган.
Ўқишни кўчириш
Албатта, институтиимизда ўқишни кўчириш мавжуд. Ўқишини кўчирадиган талабалар фақат 2-курсдан ва 3-курсдан қабул қилинади.
Нафақат Ўзбекистондан, сиз Хориждан ҳам бизнинг институтиимизга ўқишни кўчирсангиз бўлади. Талаблар: 1-курсни тугатган бўлишингиз, якуний имтихонларингиздан ўтган ва 1-курс тугатганлигингиз ҳақида буйруғингиз бўлиши талаб қилинади.
ACCA нима?
The global recognition of ACCA
ACCA малакаси дунёдаги энг тан олинганлардан бири ҳисобланади. У молия директорлари, бош бухгалтерлар, ички ва ташқи аудиторлар, халқаро миқёсдаги молиявий таҳлилчиларни тайёрлашга қаратилган. ACCA малака ошириш дастури қуйидаги фанларни ўз ичига олади: бухгалтерия ҳисоби, бошқарув ҳисоби, молиявий менежмент, бизнес стратегияси ва бошқаруви, аудит ва солиққа тортиш.