Мактабгача таълим
Бакалавриат

O'quv dasturi davomiyligi
4 yil
Bir semestr uchun to'lov miqdori
17 000 000 so'm
Daraja
Бакалавриат
Hoziroq biz bilan bog'laning
Ўзингиз истаган саволларга 5 дақиқа ичида жавоб олинг ва ўз ўрнингизни банд қилинг.
ISFT instituti talabasi bo'ling
ва ушбу йўналишда БЕПУЛ ўқиш имкониятига эга бўлинг!
Yo'nalish tavsifi
Мактабгача таълим йўналиши – келажакда профессионал равишда ривожланган педагог тарбиячиларни тайёрлашга қаратилган дастур бўлиб, улар болаларни ҳар томонлама ривожлантиришда, оилавий боғчаларни тизимли ташкил этишга, давлат ва нодавлат боғчаларни ривожлантиришга асос бўлиб, бунинг учун яратилган ўқув режалари, ўқитиш ва баҳолашни чуқур ўргатишга қаратилган. Дастур мактабгача таълим назарияси ва тарихи, мактабгача таълим амалиётида бўладиган тарбиячи мураббийларни ўқитишнинг назарий ва амалий ҳамда интерфаол усуллари ва фан соҳасини мукаммал эгаллашларида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Ушбу йўналиш мактабгача ёшдаги болани қамраб олган яхлит таълим жараёни бўлиб, 3 ёшдан 6 ёшгача ривожланишда бўлган болаларни тарбиялашга қаратилган дастурдир. Болаларни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган инклюзив, когнитив, лингвистик ва ижтимоий ҳамда иқтидорли ривожлантиришга мойил бўлган болаларнинг турли гуруҳларини ўқитишда мослаштирилган. Анъанавий ва инновацион тадқиқот усулларидан фойдаланган ҳолда олий таълимнинг мактабгача таълим назарияси ва амалиёти ўргатилади.
Курсда олинган назарий билимларни амалийотда қўллашга қаратилган. Курстинг моҳияти таълим тизимида шиддат билан ривожланаётган замонавий ўзгаришларни болаларга таъсирини ва болаларга тўғри йўналишда ривожланишга ёрдам берадиган етук, рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашни кўзда тутади.
МАШҒУЛОТЛАР ТУРИ:
Маʼрузалар, кичик гурухли машғулотлар, жамоавий лойиҳалар, таълимий семинарлар, кейс воркшоплар, амалий машғулотлар.
ЎҚИШ ДАСТУРИ:
Сентябрь – Июл (анъанавий ёзги қабул).
ЎҚИШ ВАҚТИ:
Душанба – Шанба, тахминан 9:00 – 20:00 (дарс жадвали академик йил бошида аниқ эълон қилинади).
Кундузги таълим учун талаблар:
Milliy guruh (Ўзб), дарслар ўзбек тилда олиб борилади.
Кириш имтиҳонлари:
- Биология бўйича тест;
- Она тили ва адабиёт бўйича тест.
Қабул танлов асосида амалга оширилади, юқори балл тўплаган абитуриентлар талабаликка тавсия этилади.
Диqqat!!! Кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширгандан сўнг, абитуриент махсус комиссия суҳбатида ўтиши ҳамда мантиқий тест синовидан ўтиши лозим. Барча босқичлардан муваффақиятли ўтган абитуриент кундузги таълимга грант асосида ўқиши мумкин бўлади.
FAQ
Биз киммиз? ISFT нимада?
ISFT давлат таълим муассасасими?
Йўқ. ISFT Институти нодавлат / хусусий олий таълим муассасасидир. Бизнинг муасссамиз Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги муассаса томонидан берилган ва давлатнинг барча тегишли талабларига жавоб берадиган лицензия ва сертификатлар асосида иш фаолиятини олиб боради.
ISFT институти HEMIS платформасида рўйхатдан ўтганми?
ISFT институти HEMIS платформасида рўйхатдан ўтганлигини ушбу ҳавола орқали текшириб кўришингиз мумкин: hemis.uz
Контракт
Контракт суммаси
Талабаликка тавсия этилган Абитуриентлар учун йиллик контракт суммаси:
Кундузги таълим учун контракт тўлови 50 БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори) барча таълим йўналишига бир хил, жорий йил учун 17 000 0000 сўм.
Бугунги кунда БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори) - 340 000 сўмни ташкил этади.
Сиртқи таълим учун контракт суммаси - 33 БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори) - барча таълим йўналишига бир хил, жорий йил учун 11 220 000 сўм.
Бугунги кунда БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори) - 340 000 сўмни ташкил этади.
ISFT институти талабаларга стипендия ажратмайди, бироқ йиллик 100 фоизлик грантлар ажратиши мумкин.
Агар битта оиладан (ака-ука, опа-сингил, эр-хотин ва ҳ.к.) 2 ёки ундан ортиқ талаба ўқийдиган бўлса, контракт тўловига ҳар бир оила аъзоси учун 20 фоизлик чегирма берилади.
Ўқув нархи ҳар йили янги ўқув йили бошланишидан олдин ўзгаради.
Грант ўринлари ҳам мавжудми?
Ҳозирги вақтда тахминан 300 та умумий ҳамда 50 та махсус (Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами вакиллари учун) грант ўринлари ажратилиши режалаштирилган.
Ўқишни кўчириш
Албатта, институтиимизда ўқишни кўчириш мавжуд. Ўқишини кўчирадиган талабалар фақат 2-курсдан ва 3-курсдан қабул қилинади.
Нафақат Ўзбекистондан, сиз Хориждан ҳам бизнинг институтиимизга ўқишни кўчирсангиз бўлади. Талаблар: 1-курсни тугатган бўлишингиз, якуний имтихонларингиздан ўтган ва 1-курс тугатганлигингиз ҳақида буйруғингиз бўлиши талаб қилинади.
ACCA нима?
The global recognition of ACCA
ACCA малакаси дунёдаги энг тан олинганлардан бири ҳисобланади. У молия директорлари, бош бухгалтерлар, ички ва ташқи аудиторлар, халқаро миқёсдаги молиявий таҳлилчиларни тайёрлашга қаратилган. ACCA малака ошириш дастури қуйидаги фанларни ўз ичига олади: бухгалтерия ҳисоби, бошқарув ҳисоби, молиявий менежмент, бизнес стратегияси ва бошқаруви, аудит ва солиққа тортиш.