Бошланғич таълим
Бакалавриат

O'quv dasturi davomiyligi
4 yil
Bir semestr uchun to'lov miqdori
17 000 000 so'm
Daraja
Бакалавриат
Hoziroq biz bilan bog'laning
Ўзингиз истаган саволларга 5 дақиқа ичида жавоб олинг ва ўз ўрнингизни банд қилинг.
ISFT instituti talabasi bo'ling
ва ушбу йўналишда БЕПУЛ ўқиш имкониятига эга бўлинг!
Yo'nalish tavsifi
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчисини тайёрлайдиган, жамиятда ўз ўрнига эга бўладиган рақобатбардош мутахассис кадрлар тайёрлайдиган йўналиш бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг давлат ва хусусий мактабларида 1-4 синфгача ўқитиш учун мўлжалланган таълим жараёнига тайёрлайдиган соҳадир, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини профессионал даражада етиштиришга, уларнинг жамиятдаги ролини ошириш, янги инновацион технологиялар асосида ўқитишга қаратилган.
Дастур талаблари асосида бошланғич синф ўқитувчиси учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришга назарий ва амалий ёрдам беради. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари педагогик назарияни, ўқитиш методикасини ва психологик тушунчалар, билиш жараёнларини ҳамда бошланғич таълим назарияси бўйича курсларда фаол қатнашадилар. Шунингдек, ўқув курсларда умумий фундаментал билимга эга бўладилар.
МАШҒУЛОТЛАР ТУРИ:
Маʼрузалар, кичик гурухли машғулотлар, жамоавий лойиҳалар, таълимий семинарлар, кейс воркшоплар, амалий машғулотлар.
ЎҚИШ ДАСТУРИ:
Сентябрь – Июл (анъанавий ёзги қабул).
ЎҚИШ ВАҚТИ:
Душанба – Шанба, тахминан 9:00 – 20:00 (дарс жадвали академик йил бошида аниқ эълон қилинади).
Кундузги таълим бўйича талаблар:
Таълим фақат ўзбек тилда олиб борилади.
Кириш имтиҳонлари:
- Она тили ва адабиёт бўйича тест;
- Умумий математика бўйича тест.
Қабул танлов асосида амалга оширилади, юқори балл тўплаган абитуриентлар талабаликка тавсия этилади.
Диqqat!!! Кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширгандан сўнг, абитуриент махсус комиссия суҳбатида ўтиши ҳамда мантиқий тест синовидан ўтиши лозим. Барча босқичлардан муваффақиятли ўтган абитуриент кундузги таълимга грант асосида ўқиши мумкин бўлади.
FAQ
Биз киммиз? ISFT нимада?
ISFT давлат таълим муассасасими?
Йўқ. ISFT Институти нодавлат / хусусий олий таълим муассасасидир. Бизнинг муасссамиз Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги муассаса томонидан берилган ва давлатнинг барча тегишли талабларига жавоб берадиган лицензия ва сертификатлар асосида иш фаолиятини олиб боради.
ISFT институти HEMIS платформасида рўйхатдан ўтганми?
ISFT институти HEMIS платформасида рўйхатдан ўтганлигини ушбу ҳавола орқали текшириб кўришингиз мумкин: hemis.uz
Контракт
Контракт суммаси
Талабаликка тавсия этилган Абитуриентлар учун йиллик контракт суммаси:
Кундузги таълим учун контракт тўлови 50 БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори) барча таълим йўналишига бир хил, жорий йил учун 17 000 0000 сўм.
Бугунги кунда БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори) - 340 000 сўмни ташкил этади.
Сиртқи таълим учун контракт суммаси - 33 БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори) - барча таълим йўналишига бир хил, жорий йил учун 11 220 000 сўм.
Бугунги кунда БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори) - 340 000 сўмни ташкил этади.
ISFT институти талабаларга стипендия ажратмайди, бироқ йиллик 100 фоизлик грантлар ажратиши мумкин.
Агар битта оиладан (ака-ука, опа-сингил, эр-хотин ва ҳ.к.) 2 ёки ундан ортиқ талаба ўқийдиган бўлса, контракт тўловига ҳар бир оила аъзоси учун 20 фоизлик чегирма берилади.
Ўқув нархи ҳар йили янги ўқув йили бошланишидан олдин ўзгаради.
Грант ўринлари ҳам мавжудми?
Ҳозирги вақтда тахминан 300 та умумий ҳамда 50 та махсус (Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами вакиллари учун) грант ўринлари ажратилиши режалаштирилган.
Ўқишни кўчириш
Албатта, институтиимизда ўқишни кўчириш мавжуд. Ўқишини кўчирадиган талабалар фақат 2-курсдан ва 3-курсдан қабул қилинади.
Нафақат Ўзбекистондан, сиз Хориждан ҳам бизнинг институтиимизга ўқишни кўчирсангиз бўлади. Талаблар: 1-курсни тугатган бўлишингиз, якуний имтихонларингиздан ўтган ва 1-курс тугатганлигингиз ҳақида буйруғингиз бўлиши талаб қилинади.
ACCA нима?
The global recognition of ACCA
ACCA малакаси дунёдаги энг тан олинганлардан бири ҳисобланади. У молия директорлари, бош бухгалтерлар, ички ва ташқи аудиторлар, халқаро миқёсдаги молиявий таҳлилчиларни тайёрлашга қаратилган. ACCA малака ошириш дастури қуйидаги фанларни ўз ичига олади: бухгалтерия ҳисоби, бошқарув ҳисоби, молиявий менежмент, бизнес стратегияси ва бошқаруви, аудит ва солиққа тортиш.