Халқаро иқтисодиёт ва молия

Факултет тавсифи
Молиявий-иқтисодий дастурлар молия, иқтисодиёт, бухгалтерия ҳисоби, менежмент ва иқтисодий таҳлил каби соҳаларда билим ва кўникмаларни ўргатишга қаратилган. Ушбу факультет талабаларга молиявий тизимлар, иқтисодий сиёсат, корпоратив молия, халқаро савдо ва инвестициялар каби йўналишларда чуқур билим беради.
Факультетнинг асосий мақсади — замонавий иқтисодий жараёнларни тушунадиган, молиявий стратегиялар ишлаб чиқадиган ва глобал иқтисодиётда рақобатбардош бўладиган юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдир. Талабалар молиявий бозорларда ишлаш, инвестицияларни бошқариш, солиқ тизими ва иқтисодий прогнозлаш бўйича амалий ва назарий билимларга эга бўладилар.
Факультет ўз талабаларига давлат ва хусусий сектор корхоналарида, банкларда, аудиторлик компанияларида ҳамда халқаро ташкилотларда амалиёт ўташ имкониятларини ҳам тақдим этади. Шунингдек, талабалар иқтисодиёт ва молия соҳасида чуқур илмий тадқиқотлар олиб бориш имкониятига эга бўладилар.
Fakultet ma’muriyati

Менежмент кафедраси мудири
Мамасоатов Дилшод Равшанович

Бизнес бошқаруви кафедраси мудири
Уктамов Хусниддин Фахриддинович

Бухгалтерия ҳисоби кафедраси мудири
Халилов Шерзод Ахматович

Каршиев Данияр Эшпулатович

Ўқитувчи
Караходжаева Маъсуда Акмалходжаевна

Ўқитувчи
Салимов Мирзоҳид Абдиговирович