Ижтимоий-гуманитар фанлар ва тиллар

Hoziroq biz bilan bog'laning
Ўзингиз истаган саволларга 5 дақиқа ичида жавоб олинг ва ўз ўрнингизни банд қилинг.
ISFT instituti talabasi bo'ling
ва ушбу йўналишда БЕПУЛ ўқиш имкониятига эга бўлинг
Факултет тавсифи
Гуманитар дастурлар одатда инсон ва жамиятни ўрганишга қаратилган бўлиб, унинг асосий йўналишлари тилшунослик, адабиёт, тарих, фалсафа, маданиятшунослик, психология, ижтимоиёт каби фанлар билан боғлиқ. Бу факультет талабаларга инсон тафаккури, маданияти, тарихи ва ижтимоий жараёнларни чуқур ўрганиш имкониятини беради.
Факультетнинг мақсади — инсоний билимлар соҳасида кенг қамровли кўникмаларни шакллантириш, танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш ҳамда маданий меросни ўрганиш ва сақлаш бўйича билимлар беришдир. Гуманитар фанлар ўқитилиши орқали талабалар инсоннинг индивидуал ривожланиши, маданиятлараро мулоқот, ахлоқий меъёрлар ва ижтимоий ҳодисалар ҳақидаги тушунчаларни шакллантирадилар.
Гуманитар факультет талабалари кўпинча тилшунослик, таржимонлик, журналистика, халқаро алоқалар, тарихий тадқиқотлар ва маданий ишларда ўз билимларини амалда қўллаш имкониятига эга бўлишади. Факультет талабалари жамият ва инсоният ривожланишига ўз ҳиссасини қўшадиган юқори малакали мутахассислар бўлиш учун зарур бўлган амалий ва назарий тайёргарликдан ўтадилар.
Йўналишлар
Педагогика ва психология
Таълим ва тарбия соҳасидаги мутахассисларни тайёрлашга қаратилган таълим дастури. Талабалар педагогик фаолиятнинг назарий ва амалий жиҳатларини, шу жумладан психологя, ўқитиш методикаси ва таълим технологияларини ўрганадилар. Дастур, шунингдек, мактабларда ва бошқа таълим муассасаларида амалийotni ўз ичига олади, бу эса олинган билимларни амалда қўллаш имконини беради. Натижада, битирувчилар турли хил таълим ташкилотларида ўқитувчи, ўқитувчи ёки методист сифатида ишлашга тайёр.
МАШҒУЛОТЛАР ТУРИ:
Маʼрузалар, кичик гуруҳли машғулотлар, жамоавий лойиҳалар, таълимий семинарлар, кейс воркшоплар, амалий машғулотлар.
ЎҚИШ ДАСТУРИ:
Сентябр – Июл (анъанавий ёзги қабул).
ЎҚИШ ВАҚТИ:
Душанба – Шанба, тахминан 9:00 – 20:00 (дарс жадвали академик йил бошида аниқ эълон қилинади).
Кундузги таълим учун талаблар:
Миллий гуруҳ (Ўзб), дарслар ўзбек ва рус тилларида олиб борилади.
Имтиҳон фанлари:
- Биология бўйича тест;
- Она тили ва адабиёт бўйича тест.
Қабул танлов асосида амалга оширилади, юқори балл тўплаган абитуриентлар талаба бўлишга тавсия этилади.
Эътибор!!! Кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширгандан сўнг, абитуриент махсус комиссия суҳбати ва мантиқий тест синовидан ўтиши лозим. Барча босқичлардан
Хорижий тил ва адабиёти
Дастур давомида талабалар инглиз тили фанини ўқитишнинг илмий ва амалий назариялари ва шу соҳада амалга оширилган замонавий тадқиқотларни ўрганадилар. Шу билан бирга, тилни самарали ўзлаштиришга ёрдам берувчи, тил ўрганувчиларнинг саводхонлигини оширувчи усуллар билан танишадилар ва амалда тадбиқ этадилар; Талабалар инглиз тили ўрганувчиларига самарали ўқув муҳитини яратишда инглиз маданияти назарияси ва принциплари муҳим аҳамиятга эга эканлигини ўрганадилар. Ва керакли амалий кўникмаларини шакллантирадилар. Тил ўрганиш жараёнида маданият ва маданий қатламларнинг моҳияти ва роли билан боғлиқ бўлган тушунчалар, маданий ўзига хосликлар тил ўрганишга муҳим таъсир кўрсатувчи омил эканлигини ўрганадилар; Талабалар далилларга асосланган амалиятларни ўрганган ҳолда, ўқув режаси тузиш ва ундан дарс жараёнида фойдаланиш ҳамда инглиз тилини иккинчи тил сифатида ўқитиш стандартларига мослаштириш усулларини ўрганадилар. Талабалар дастур моделлари, тил кўникмаларини ривожлантириш ва дарс жараёнида интеграциялаш стратегiyalarини тадбиқ этиш ҳақида маълумотга эга бўладилар. Замонавий технологияларни тил ўргатиш жараёнида самарали қўллаш, тил ўрганувчиларга мос келадиган ўқув ресурслари ва материалларни тўғри танлай олиш ва тузиш малакаларини шакллантирадилар.
МАШҒУЛОТЛАР ТУРИ:
Маʼрузалар, кичик гуруҳли машғулотлар, жамоавий лойиҳалар, таълимий семинарлар, кейс воркшоплар, амалий машғулотлар.
ЎҚИШ ДАСТУРИ:
Сентябр – Июл (анъанавий ёзги қабул).
ЎҚИШ ВАҚТИ:
Душанба – Шанба, тахминан 9:00 – 20:00 (дарс жадвали академик йил бошида аниқ эълон қилинади).
Кундузги таълим учун талаблар:
Миллий гуруҳ (Ўзб), дарслар ўзбек тилда олиб борилади.
Имтиҳон шартлари:
- Инглиз тилининг ўрта (Intermediate) даражасини билиш бўйича тест;
- Она тили ва адабиёт бўйича тест.
Қабул танлов асосида амалга оширилади, юқори балл тўплаган абитуриентлар талаба бўлишга тавсия этилади.
Эътибор!!! Кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширгандан сўнг, абитуриент махсус комиссия суҳбати ва мантиқий тест синовидан ўтиши лозим. Барча босқичлардан муваффақиятли ўтган абитуриент кундузги таълимга грант асосида ўқиши мумкин бўлади.
Ушбу ўқиш йўналишида сиртқи таълим мавжуд эмас!
Мактабгача таълим
Мактабгача таълим йўналиши – келажакда профессионал равишда ривожланган педагог тарбиячиларни тайёрлашга қаратилган дастур бўлиб, улар болаларни ҳар томонлама ривожлантиришда, оилавий боғчаларни тизимли ташкил этишга, давлат ва нодавлат боғчаларни ривожлантиришга асос бўлиб, бунинг учун яратилган ўқув режалари, ўқитиш ва баҳолашни чуқур ўргатишга қаратилган. Дастур мактабгача таълим назарияси ва тарихи, мактабгача таълим амалиётида бўладиган тарбиячи мураббийларни ўқитишнинг назарий ва амалий ҳамда интерфаол усуллари ва фан соҳасини мукаммал эгаллашларида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Ушбу йўналиш мактабгача ёшдаги болани қамраб олган яхлит таълим жараёни бўлиб, 3 ёшдан 6 ёшгача ривожланишда бўлган болаларни тарбиялашга қаратилган дастурдир. Болаларни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган инклюзив, когнитив, лингвистик ва ижтимоий ҳамда иқтидорли ривожлантиришга мойил бўлган болаларнинг турли гуруҳларини ўқитишда мослаштирилган. Анъанавий ва инновацион тадқиқот усулларидан фойдаланган ҳолда олий таълимнинг мактабгача таълим назарияси ва амалиёти ўргатилади.
Курсда олинган назарий билимларни амалийотда қўллашга қаратилган. Курстинг моҳияти таълим тизимида шиддат билан ривожланаётган замонавий ўзгаришларни болаларга таъсирини ва болаларга тўғри йўналишда ривожланишга ёрдам берадиган етук, рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашни кўзда тутади.
МАШҒУЛОТЛАР ТУРИ:
Маʼрузалар, кичик гурухли машғулотлар, жамоавий лойиҳалар, таълимий семинарлар, кейс воркшоплар, амалий машғулотлар.
ЎҚИШ ДАСТУРИ:
Сентябрь – Июл (анъанавий ёзги қабул).
ЎҚИШ ВАҚТИ:
Душанба – Шанба, тахминан 9:00 – 20:00 (дарс жадвали академик йил бошида аниқ эълон қилинади).
Кундузги таълим учун талаблар:
Milliy guruh (Ўзб), дарслар ўзбек тилда олиб борилади.
Кириш имтиҳонлари:
- Биология бўйича тест;
- Она тили ва адабиёт бўйича тест.
Қабул танлов асосида амалга оширилади, юқори балл тўплаган абитуриентлар талабаликка тавсия этилади.
Диqqat!!! Кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширгандан сўнг, абитуриент махсус комиссия суҳбатида ўтиши ҳамда мантиқий тест синовидан ўтиши лозим. Барча босқичлардан муваффақиятли ўтган абитуриент кундузги таълимга грант асосида ўқиши мумкин бўлади.
Бошланғич таълим
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчисини тайёрлайдиган, жамиятда ўз ўрнига эга бўладиган рақобатбардош мутахассис кадрлар тайёрлайдиган йўналиш бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг давлат ва хусусий мактабларида 1-4 синфгача ўқитиш учун мўлжалланган таълим жараёнига тайёрлайдиган соҳадир, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини профессионал даражада етиштиришга, уларнинг жамиятдаги ролини ошириш, янги инновацион технологиялар асосида ўқитишга қаратилган.
Дастур талаблари асосида бошланғич синф ўқитувчиси учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришга назарий ва амалий ёрдам беради. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари педагогик назарияни, ўқитиш методикасини ва психологик тушунчалар, билиш жараёнларини ҳамда бошланғич таълим назарияси бўйича курсларда фаол қатнашадилар. Шунингдек, ўқув курсларда умумий фундаментал билимга эга бўладилар.
МАШҒУЛОТЛАР ТУРИ:
Маʼрузалар, кичик гурухли машғулотлар, жамоавий лойиҳалар, таълимий семинарлар, кейс воркшоплар, амалий машғулотлар.
ЎҚИШ ДАСТУРИ:
Сентябрь – Июл (анъанавий ёзги қабул).
ЎҚИШ ВАҚТИ:
Душанба – Шанба, тахминан 9:00 – 20:00 (дарс жадвали академик йил бошида аниқ эълон қилинади).
Кундузги таълим бўйича талаблар:
Таълим фақат ўзбек тилда олиб борилади.
Кириш имтиҳонлари:
- Она тили ва адабиёт бўйича тест;
- Умумий математика бўйича тест.
Қабул танлов асосида амалга оширилади, юқори балл тўплаган абитуриентлар талабаликка тавсия этилади.
Диqqat!!! Кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширгандан сўнг, абитуриент махсус комиссия суҳбатида ўтиши ҳамда мантиқий тест синовидан ўтиши лозим. Барча босқичлардан муваффақиятли ўтган абитуриент кундузги таълимга грант асосида ўқиши мумкин бўлади.
FAQ
Биз киммиз? ISFT нимада?
ISFT давлат таълим муассасасими?
Йўқ. ISFT Институти нодавлат / хусусий олий таълим муассасасидир. Бизнинг муасссамиз Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги муассаса томонидан берилган ва давлатнинг барча тегишли талабларига жавоб берадиган лицензия ва сертификатлар асосида иш фаолиятини олиб боради.
ISFT институти HEMIS платформасида рўйхатдан ўтганми?
ISFT институти HEMIS платформасида рўйхатдан ўтганлигини ушбу ҳавола орқали текшириб кўришингиз мумкин: hemis.uz
Контракт
Контракт суммаси
Талабаликка тавсия этилган Абитуриентлар учун йиллик контракт суммаси:
Кундузги таълим учун контракт тўлови 50 БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори) барча таълим йўналишига бир хил, жорий йил учун 17 000 0000 сўм.
Бугунги кунда БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори) - 340 000 сўмни ташкил этади.
Сиртқи таълим учун контракт суммаси - 33 БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори) - барча таълим йўналишига бир хил, жорий йил учун 11 220 000 сўм.
Бугунги кунда БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори) - 340 000 сўмни ташкил этади.
ISFT институти талабаларга стипендия ажратмайди, бироқ йиллик 100 фоизлик грантлар ажратиши мумкин.
Агар битта оиладан (ака-ука, опа-сингил, эр-хотин ва ҳ.к.) 2 ёки ундан ортиқ талаба ўқийдиган бўлса, контракт тўловига ҳар бир оила аъзоси учун 20 фоизлик чегирма берилади.
Ўқув нархи ҳар йили янги ўқув йили бошланишидан олдин ўзгаради.
Грант ўринлари ҳам мавжудми?
Ҳозирги вақтда тахминан 300 та умумий ҳамда 50 та махсус (Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами вакиллари учун) грант ўринлари ажратилиши режалаштирилган.
Ўқишни кўчириш
Албатта, институтиимизда ўқишни кўчириш мавжуд. Ўқишини кўчирадиган талабалар фақат 2-курсдан ва 3-курсдан қабул қилинади.
Нафақат Ўзбекистондан, сиз Хориждан ҳам бизнинг институтиимизга ўқишни кўчирсангиз бўлади. Талаблар: 1-курсни тугатган бўлишингиз, якуний имтихонларингиздан ўтган ва 1-курс тугатганлигингиз ҳақида буйруғингиз бўлиши талаб қилинади.
ACCA нима?
The global recognition of ACCA
ACCA малакаси дунёдаги энг тан олинганлардан бири ҳисобланади. У молия директорлари, бош бухгалтерлар, ички ва ташқи аудиторлар, халқаро миқёсдаги молиявий таҳлилчиларни тайёрлашга қаратилган. ACCA малака ошириш дастури қуйидаги фанларни ўз ичига олади: бухгалтерия ҳисоби, бошқарув ҳисоби, молиявий менежмент, бизнес стратегияси ва бошқаруви, аудит ва солиққа тортиш.