FAQ

Биз киммиз? ISFT нима?

ISFT Институти, МЧЖ "International school of finance technology and science"- бу халқаро даражадаги энг илғор ва истиқболли олий таълим муассасаларидан биридир. 2021 йилдан бошлаб, МЧЖ «International School of Finance Technology and Science» ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим Сифатини Назорат қилиш Давлат Инспекцияси томонидан берилган Лицензия бўйича «ISFT Институти» бренд номи орқали олийгоҳ сифатида юритади. Биз АCCА халқаро профессионал дастури бўйича ўқиш учун ноёб имкониятни талабаларга тақдим этамиз, уни муваффақиятли тугатгандан сўнг бизнинг талабаларимиз Оксфорд Брукс Университетидан бакалаврлик даражасини олиш имконига эгалар.

АCCА нима?

АCCА - Буюк Британияда 1904 йилда ташкил топган, малакали бухгалтерлар уюшмаси ҳисобланади. Бугунги кунда, АCCА - бу 181 мамлакатда 227000 аъзолар ва 544000 талабаларни бирлаштирган ва профессионал доираларда кучли обрўга эга бўлган юқори малакали бухгалтерларнинг энг йирик халқаро ташкилотидир.

АCCАнинг дунё миқёсида тан олиниши.

АCCА малакаси дунёдаги энг тан олинганлардан биридир. Бу молия директорлари, бош бухгалтерлар, ички ва ташқи аудиторлар, халқаро миқёсдаги молиявий таҳлилчиларни тайёрлашга қаратилган. АCCА малака ошириш дастури қуйидаги фанларни ўз ичига олади: бухгалтерия ҳисоби, бошқарув ҳисоби, молиявий менежмент, бизнес стратегияси ва бошқаруви, аудит ва солиққа тортиш.

Ушбу диплом (Оксфорд Брукс) Ўзбекистонда тан олинганми? Мамлакатимизда иш топа оламанми?

Албатта. Ўзбекистонда Оксфорд Брукс Дипломи имтиҳонсиз давлат Ностификациясидан ўтиши керак, чунки Оксфорд Брукс Университети дунёнинг энг юқори даражали 500 та университети рўйхатига киритилган. Батафсил ўқиш ...
Шунингдек, диплом билан олинган АCCА касбий малакаси Ўзбекистон молия секторида устувор йўналиш сифатида тан олинган ва банклар томонидан юқори баҳоланмоқда. Батафсил ўқиш ...

Оксфорд Брукс дипломи халқаро ареналарда тан олинадими? Ўқишни тугатгандан сўнг чет элда ишлашим мумкинми?

Ҳа, албатта. Ҳозирги вақтда Оксфорд Брукс дипломи ва АCCА касбий даражаси 170 дан ортиқ мамлакатларда тан олинган ва юқори баҳоланмоқда. Турли соҳалардаги иш берувчилар, АCCА тренинги давомида олинган кўникма ва билимларнинг сифатини билишади ва дастур битирувчиларига нуфузли бўш иш ўринларини таклиф қилишади

ISFT давлат таълим муассасасими?

Йўқ. ISFT Институти нодавлат / хусусий олий таълим муассасасидир. Бизнинг муассасамиз Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан берилган ва давлатнинг барча тегишли талабларига жавоб берувчи лицензия ва сертификатлар асосида иш фаолиятини олиб боради.