Axborot tizimlari va texnologiyalari yo'nalishida bakalavr

Ахборот тизимлари ва технологиялари йўналишида бакалавр

Нархи (1 йил учун):

 17 000 000 сўм (кундузги таълим  стипендиясиз) - 50 БҲМ (Базавий ҳисоблаш миқдори)

 11 220 000 сўм (сиртқи таълим) - 33 БҲМ (Базавий ҳисоблаш миқдори)

Йўналиш жараёнлар ва объектларнинг математик моделларини, математик усулларни, фан, техника, иқтисодиёт ва бошқарув муаммоларини ҳал қилиш учун дастурий таъминот ва воситаларни ишлаб чиқиш ва қўллаш бўйича мутахассисларни тайёрлайди. Ўқишни тугатгандан сўнг, битирувчи ахборот тизимларининг маълумотлар моделларини ишлаб чиқиш имкониятига эга; ахборот тизимларини лойиҳалашда ахборот технологияларини қўллаш; тизимларни лойиҳалашда меъморий ва батафсил ечимлардан фойдаланиш; ахборотни қайта ишлаш учун муаммоларни математик ва информацион шакллантиришни амалга ошириш.

ДАРС ШАКЛЛАРИ:

Маърузалар, Кичик гуруҳлардаги дарслар, Жамоа лойиҳалари, Ўқув семинарлари, Кейс семинарлари, Амалий машқлар.

ЎҚИШ ДАВРИ:

Октабр - июн (анъанавий ёзги қабул).

ЎҚИШ ВАҚТИ:

Душанба - шанба, дастлабки 9:00 - 20:00 (жадвал ўқув йилининг бошланиши билан белгиланади).

Кундузги таълим бўйича талаблар:

Таълим фақат ўзбек тилида олиб борилади.

Кириш имтиҳонлари:

 Она тилидан тест;

 Умумий математика фанидан тест;

 Қабул танлов асосида амалга оширилади, юқори балл тўплаган абитуриентлар талаба бўлиш имкониятига эга.

 Диққат!!! Кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширгандан сўнг, абитуриент махсус комиссия суҳбатидан ўтиши ҳамда мантиқий тест синовидан ўтиши лозим. Барча босқичлардан муваффақиятли ўтган абитуриент кундузги таълимга грант асосида ўқиши мумкин бўлади.


Сиртқи таълим учун талаблар:

Таълим фақат ўзбек тилида олиб борилади.

Кириш имтиҳонлари:

 Она тилидан тест;

 Умумий математика фанидан тест

 Қабул танлов асосида амалга оширилади, юқори балл тўплаган абитуриентлар талаба бўлиш имкониятига эга.