Ҳорижий тил ва адабиёт Бакалавриати

Ҳорижий тил ва адабиёт Бакалавриати

Халқаро ўқув дастури бўйича тузилган мазкур таклиф этилаётган бакалаврлик даражаси халқаро квалификацияга эга бўлган мутахассисларни тайёрлашга мўлжалланган.

Контракт нархлари (1 йил учун):

  • 17 000 000 UZS (стипендиясиз)
  • 9 900 000   UZS (сиртқи);

Дастурнинг мақсади

  • Дастур давомида талабалар инглиз тили фанини ўқитишнинг илмий ва амалий назариялари ва шу соҳада амалга оширилган замонавий тадқиқотларни ўрганадилар. Шу билан бирга, тилни самарали ўзлаштиришга ёрдам берадиган, тил ўрганувчиларнинг саводҳонлигини оширадиган усуллар билан танишадилар ва амалда тадбиқ этадилар;
  • Талабалар инглиз тили ўрганувчиларига самарали ўқув муҳитини яратишда инглиз маданияти, назарияси ва принциплари муҳим аҳамиятга эга эканлигини ўрганадилар ва  керакли амалий кўникмаларини шакллантирадилар. Тил ўрганиш жараёнида маданият ва маданий қатламларнинг моҳияти ва роли билан боғлиқ бўлган тушунчалар, маданий ўзига хосликлар тил ўрганишга муҳим таъсир кўрсатувчи омил эканлигини ўрганадилар;  
  • Талабалар далилларга асосланган амалиётларни ўрганган ҳолда, ўқув режаси тузиш ва ундан дарс жараёнида фойдаланиш хамда инглиз тилини иккинчи тил сифатида ўқитиш стандартларига мослаштириш усулларини ўрганадилар. Талабалар дастур моделлари, тил кўникмаларини ривожлантириш ва дарс жараёнида интеграциялаш стратегияларини тадбиқ этиш ҳақида маълумотга эга бўладилар. Замонавий технологияларни тил ўргатиш жараёнида самарали қўллаш, тил ўрганувчиларга мос келадиган ўқув ресурслари ва материалларни тўғри танлай олиш ва тузиш малакаларини шакллантирадилар.

 

МАШҒУЛОТЛАР ТУРИ:

Маърузалар, кичик гуруҳларда машғулотлар, жамоавий лойиҳалар, таълимий семинарлар, кейс воркшоплар, амалий машғулотлар.

ЎҚИШ ДАВРИ:

Октябрь – Июнь (Анъанавий Ёзги қабул);

Февраль – Январь, июндан сентябргача таътилни ҳисобга олган ҳолда (Қишки қабул).

ЎҚИШ ВАҚТИ:

Душанба – Шанба, тахминан 9:00 – 20:00 (Дарс жадвали академик йил бошида аниқ эълон килинади).

Талаблар:

 Кундузги таълим тизими учун:

Миллий гуруҳ (Ўзб), дарслар ўзбек тилида олиб борилади:

  • Инглиз тилининг ўрта (Intermediate) даржасини билиш бўйича тест;
  • Она-тили ва адабиёт бўйича тест (ўзбек тилида).

*NB: Абитуриент қуйидаги ҳолда кириш тестлардан озод килинади:

  • Давлат Тест маркази (ДТМ)имтиҳон натижаларининг мавжудлиги, умумий - 90+ балл билан, шунингдек ДТМ натижаларини Институт қабул комиссияси томонидан текширилиб, муваффақиятли ўтилганда;
  • Қабул танлов асосида амалга оширилади, юқори баллтўплаган абитуриентлар талабаликка тавсия этилади;

 

 

 Сиртқи таълим тизими учун:

  • Инглиз тилининг ўрта (Intermediate) даражасини билиш бўйича тест;
  • Она - тили ва адабиёт бўйича тест.

*NB: Абитуриент қуйидаги ҳолда кириш тестлардан озод килинади:

  • Давлат Тест Маркази (ДТМ) тести натижаси, умумий балли - 60+тўпланган бўлса, шунингдек ДТМ натижаларини Институт қабул комиссияси томонидан текширилганда

 

  • Қабул танлов асосида амалга оширилади, юқори баллтўплаган абитуриентлар Институтга ўқишга кириш эҳтимоли юқоридир.