Мактабгача таълим Бакалавриати
Халқаро ўқув дастури бўйича тузилган мазкур таклиф этилаётган бакалаврлик даражаси халқаро квалификацияга эга бўлган мутахассисларни тайёрлашга мўлжалланган.
Контракт нархлари (1 йил учун):
Мактабгача таълим йўналиши – келажакда профессионал ривожланган педагог тарбиячиларни тайёрлашга қаратилган дастур бўлиб, улар болаларни ҳар томонлама ривожлантиришга, оилавий боғчаларни тизимли ташкил этишга, давлат ва нодавлат боғчаларни ривожлантиришга асос бўлиб, бунда яратилган ўқув режалари, ўқитиш ва баҳолашни чуқур ўргатишшга қаратилганлигидир. Дастур мактабгача таълим назарияси ва тарихи, мактабгача таълим амалиётида бўлажак тарбиячи мураббийларни ўқитишнинг назарий ва амалий ҳамда интерфаол усуллари ва фан соҳасини мукаммал эгаллашларида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Ушбу йўналиш мактабгача ёшдаги болани қамраб олган яхлит таълим жараёни бўлиб, 3 ёшдан 6 ёшгача ривожланишда бўлган болаларни тарбиялашга қаратилган дастурдир. Бўлажак тарбиячи мурабийларга мактабгача ёшдаги болаларга ўргатилиши зарур бўлган инклюзив, когнитив, лингвистик ва ижтимоий ҳамда иқтидорли ривожлантиришга мойил бўлган болаларнинг турли гуруҳларини ўқитишда мослаштирилган. Анъанавий ва инновацион тадқиқот усулларидан фойдаланган ҳолда олий таълимнинг мактабгача таълим назарияси ва амалиёти ўргатилади.
Курсда олинган назарий билимларни амалиётда қўллашга қаратилган. Курснинг моҳияти таълим тизимида шиддат билан ривожланаётган замонавий ўзгаришларни болаларга таъсирини ва болаларга тўғри йўналишда ривожланишига ёрдам берадиган етук, рақабатбардош мутахассисларни тайёрлашни кўзда тутади.
МАШҒУЛОТЛАР ТУРИ:
Маърузалар, кичик гуруҳларда машғулотлар, жамоавий лойиҳалар, таълимий семинарлар, кейс воркшоплар, амалий машғулотлар.
ЎҚИШ ДАВРИ:
Октябрь – Июнь (Анъанавий Ёзги қабул);
Февраль – Январь, июндан сентябргача таътилни ҳисобга олган ҳолда (Қишки қабул).
ЎҚИШ ВАҚТИ:
Душанба – Шанба, тахминан 9:00 – 20:00 (Дарс жадвали академик йил бошида аниқ эълон килинади).
Талаблар:
Кундузги таълим тизими учун:
Миллий гуруҳ (Ўзб), дарслар ўзбек тилида олиб борилади:
*NB: Абитуриент қуйидаги ҳолда кириш тестлардан озод қилинади:
Сиртқи таълим тизими учун:
*NB: Абитуриент қуйидаги ҳолатларда кириш тестларидан озод қилинади: