Raqamli iqtisodiyot yo'nalishida bakalavr

Рақамли иқтисодиёт йўналишида бакалавр

Нархи (1 йил учун):

 17 000 000 сўм (кундузги таълим  стипендиясиз) - 50 БҲМ (Базавий ҳисоблаш миқдори)

 11 220 000 сўм (сиртқи таълим) - 33 БҲМ (Базавий ҳисоблаш миқдори)

Факультетнинг вазифаси юқори технологияли лойиҳаларни бошқариш, бизнес-жараёнларни моделлаштириш, ахборот тизимлари дастурий таъминотини лойиҳалаш каби билим соҳалари чорраҳасида фаолият юритувчи юқори билим малака ва кўникмаларга эга рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашга қаратилган янги амалиётга йўналтирилган халқаро фанлараро таълим дастурлари ва лойиҳаларини яратиш ҳамда амалга оширишдан иборат. маҳсулотни ишлаб чиқиш, таҳлил маълумотлари, иқтисодиётда оптимал режалаштириш ва бошқаришда фаолият юритиши мумкин.

ДАРС ШАКЛЛАРИ:

Маърузалар, Кичик гуруҳлардаги дарслар, Жамоа лойиҳалари, Ўқув семинарлари, Кейс семинарлари, Амалий машқлар.

ЎҚИШ ДАВРИ:

Октабр - июн (анъанавий ёзги қабул).

ЎҚИШ ВАҚТИ:

Душанба - шанба, дастлабки 9:00 - 20:00 (жадвал ўқув йилининг бошланиши билан белгиланади).

Кундузги таълим бўйича талаблар:

Таълим фақат ўзбек тилида олиб борилади.

Кириш имтиҳонлари:

 Она тилидан тест;

 Умумий математика фанидан тест;

 Қабул танлов асосида амалга оширилади, юқори балл тўплаган абитуриентлар талаба бўлиш имкониятига эга.

 Диққат!!! Кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширгандан сўнг, абитуриент махсус комиссия суҳбатидан ўтиши ҳамда мантиқий тест синовидан ўтиши лозим. Барча босқичлардан муваффақиятли ўтган абитуриент кундузги таълимга грант асосида ўқиши мумкин бўлади.

Сиртқи таълим учун талаблар:

Таълим фақат ўзбек тилида олиб борилади.

Кириш имтиҳонлари:

 Она тилидан тест;

 Умумий математика фанидан тест.

 Қабул танлов асосида амалга оширилади, юқори балл тўплаган абитуриентлар талаба бўлиш имкониятига эга.Рақамли иқтисодиёт йўналишида бакалавр

Нархи (1 йил учун):

 17 000 000 сўм (кундузги таълим  стипендиясиз) - 50 БҲМ (Базавий ҳисоблаш миқдори)

 11 220 000 сўм (сиртқи таълим) - 33 БҲМ (Базавий ҳисоблаш миқдори)