ISFT INSTITUTI ТАЪЛИМ ГРАНТЛАРИ ФОНДИ
Энг яхшиларини аниқлаш ва бўлажак талабаларини рағбатлантириш мақсадида ISFT институти фонди энг юқори балл тўплаган абитуриентларни қўллаб-қувватлаш учун 2022-2023 ўқув йили учун 200 та бюджет ўрни ажратди.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев хотин-қизларни олий ўқув юртларига қабул қилишда қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги фармонни имзоладилар, давлатимиз раҳбарининг стратегиясидан келиб чиқиб, ISFT институтига хотин-қизлар учун қўшимча 50 та бюджет ўрни ажратилди.
*NB: Давлат гранти асосида эса 10 та бюджет ўрин ажратилди
ISFT-да ўқиш учун грантлар бериш тизимини ҳақли равишда мамлакатдаги энг қулай ва мослашувчан тизимлардан бири деб ҳисоблаш мумкин. Биз ўқувчиларимизнинг интилишлари ва ғайратларини максимал қўллаб-қувватлаш учун барча саъи-ҳаракатларимизни амалга оширамиз.
ISFT грантлар тизимининг асосий ўзига хосликлари:
- бепул/чегирмали ўқиш учун кўп сонда тақдим этилган ўринлар;
- талабаларнинг ғайрат билан ўқишларини мунтазам равишда қўллаб–қувватлаш ва рағбатлантириш;
- ўқишни тугатгандан кейин ишлаб бериш мажбурияти йўқ.
ISFT талабаларида нафақат маълум бир курс учун грантларни олиш, балки ҳар доим барча курсларни бепул ўқиш имкониятлари мавжуд! Ҳаммаси Сизга, Сизнинг интилишингиз ва ҳаракатингизга боғлиқ!