Bank ishi va audit yo'nalishida bakalavr

Банк иши ва аудит йўналишида бакалавр

Нархи (1 йил учун):

 17 000 000 сўм (кундузги  стипендиясиз) - 50 БҲМ (Базавий ҳисоблаш миқдори)

 11 220 000 сўм (сиртқи) - 33 БҲМ (Базавий ҳисоблаш миқдори)

Дастур банк иши ва аудит соҳасида умумий маданий ва касбий компетенсияларнинг ягона яхлит мажмуасини шакллантиради. Замонавий иқтисодиёт асосий компетенсияларга, замонавий технологиялар ва воситаларга, тижорат ва бизнес жараёнларини молиявий таҳлил қилиш соҳасидаги билим ва кўникмаларга, ривожланган таҳлилий фикрлаш ва тадқиқот кўникмаларига эга бўлган банк ходимларининг сифат жиҳатидан янги авлодини талаб қилмоқда.

Бу йўналишда талабаларга банк иши, молия ва аудит асослари, ҳисоб сиёсатини шакллантириш, халқаро молия, пул-кредит сиёсати, банк муаммоларини ҳал этиш, инвестисиялар ва инвесторлар фаолияти билан боғлиқ фанлар ўргатилади. Шунингдек, талабалар статистика, эконометрика, солиқлар бўйича асосий билим, кўникма ва малакаларга эга бўладилар.

ДАРС ШАКЛЛАРИ:

Маърузалар, Кичик гуруҳлардаги дарслар, Жамоа лойиҳалари, Ўқув семинарлари, Кейс семинарлари, Амалий машқлар.

ЎҚИШ ДАВРИ:

Октабр - июн (анъанавий ёзги қабул).

ЎҚИШ ВАҚТИ:

Душанба - шанба, дастлабки 9:00 - 20:00 (жадвал ўқув йилининг бошланиши билан белгиланади).

Кундузги таълим бўйича талаблар:

Таълим фақат ўзбек тилида олиб борилади.

Кириш имтиҳонлари:

 Она тилидан тест;

 Умумий математика фанидан тест;

 Қабул танлов асосида амалга оширилади, юқори балл тўплаган абитуриентлар талаба бўлиш имкониятига эга.

 Диққат!!! Кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширгандан сўнг, абитуриент махсус комиссия суҳбатидан ўтиши ҳамда мантиқий тест синовидан ўтиши лозим. Барча босқичлардан муваффақиятли ўтган абитуриент кундузги таълимга грант асосида ўқиши мумкин бўлади.

Сиртқи таълим учун талаблар:

Таълим фақат ўзбек тилида олиб борилади.

Кириш имтиҳонлари:

 Она тилидан тест;

 Умумий математика фанидан тест.

 Қабул танлов асосида амалга оширилади, юқори балл тўплаган абитуриентлар талаба бўлиш имкониятига эга.