Iqtisodiyot yo'nalishida bakalavr

Йўналиш ҳақида

Иқтисодиёт  бу ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва савдо, шунингдек, товарлар ва хизматларни истеъмол қилиш соҳасини ўрганиш соҳаси. Умуман олганда, у танқис ресурсларни ишлаб чиқариш, ишлатиш ва бошқариш билан боғлиқ амалиётлар, нутқлар ва моддий ифодаларни таъкидлайдиган ижтимоий соҳа сифатида белгиланади.


Йўналишнинг мақсади

Фуқаролик жамиятининг долзарб масалаларини билиши, Ўзбекистон ривожлантириш стратегиясига асосланган фаол ҳаётий нуқтаи назарга, хўжалик юритувчи субъект фаолиятини режалаштириш, ҳисоб-китоб ва таҳлил қилиш бўйича услубий кўрсатмалар, ҳуқуқий ҳамда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, режалаштириш ишларини ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектини хўжалик-молиявий ва ишлаб чиқариш фаолияти бўйича истиқболли ва жорий режаларни ишлаб чиқиш, хўжалик юритувчи субъектларни иқтисодий фаолиятини оқилона ташкил этишда мамлакатимиз ва хориж тажрибасини ўрганиш, ишлаб чиқаирш технологик асосларини билиш, хўжалик юритувчи субъектларни техника-иқтисодий ҳисоб-китоблар ва хўжалик фаолияти таҳлилини олиб боришда ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш.

Таълим йўналиши компетенсиялари

Таълим йўналиши компетенсиялари Давлат сиёсатининг долзарб масалалрини билиши, ижтимоий-иқтисодий муаммолар ва жараёнларни мустақил таҳлил қила олиш, мантиқий фикрлашларни ривожлантириш, тўғри хулоса чиқариш, математик маданиятни шакллантириш, янги билимларни мустақил эгаллай олиши, ўз стида ишлаши ва меҳнат фаолиятини илмий асосда ташкил эта олиши, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни излаш излаш, таҳлил қилиш ва улардан касби фаолиятда фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиш, иқтисодий ўсиш, стратегик таҳлил қилиш, рақобатдошликни таъминлашга қаратилган ташкилот стратегиясини ишлаб чиқишва амалга ошириш кўникмаларига эга бўлиш, макроиқтисодий муҳитни, бозор ва унга хос хатарларни, рақобат муҳитини талил қилиш ва баҳолаш кўникмаларига эга бўлиш.

Дарс шакллари:

Маърузалар, Кичик гуруҳлардаги дарслар, Жамоа лойиҳалари, Ўқув семинарлари, Кейс семинарлари, Амалий машқлар.

Ўқиш даври:

Октабр - июн (анъанавий ёзги қабул)

Нархи (1 йил учун):

 17 000 000 сўм (кундузги таълим  стипендиясиз) - 50 БҲМ (Базавий ҳисоблаш миқдори)

 11 220 000 сўм (сиртқи таълим) - 33 БҲМ (Базавий ҳисоблаш миқдори)

Бандлик соҳалари:

 Менежмент;

 Маркетинг;

 Молия;

 Банк иши;

 Суғурта иши;

 Солиқ ва солиққа тортиш;

 Бухгалтерия ҳисоби ва аудит;

 Пенсия иши ва бошқалар.