Психология

Психология бакалавриати

Бир ўқув йили учун контракт суммаси:

  • 17 000 000 сўм (кундузги таълим - стипендиясиз) - 50 БҲМ (Базавий ҳисоблаш миқдори)
  • 11 220 000 сўм (сиртқи таълим) - 33 БҲМ (Базавий ҳисоблаш миқдори).

Дастур мақсади:


1. Психология – когнитив ва хулқ-автор жараёнини ўрганувчи фан. Психология ақлий фаолият, унинг механизмлари ҳамда қонуниятларини очиб беради. Психологик билимларни амалиётга қўллашни ўргатади.
2. Психолог – психологик ёрдам кўрсатувчи ва амалий тадқиқотчи сифатида касбий фаолият билан шуғулланадиган психологик билимга эга бўлган шахс.
3. Замонавий психология йўналишлари.
Арт-терапия– шахснинг психологик муммоларини санъат ва ижод орқали ҳал қиладиган психотерапевтик усул.
НЛП (Neuro Linguistic Programming) – ўз-ўзини такомиллаштириш усули ҳисобланади. Шахсда мулоқот қобилиятини ривожлантириш, хулқ-атвор моделларини ўзгартириш ва ҳар қандай соҳада мувоффақиятга эришишни ўргатади.
Бихевиоризм- шахснинг хуқл-атвори ва унга таъсир қилувчи омилларни ўрганади.
Гендер психология– инсонинг биологик ва ижтимоий жинс хусусиятлари билан боғлиқ бўлган хулқ-атвор моделларини ўрганади.
Гештальт-терапия– инсонни ўз-ўзини англашни ривожлан тиради, одамларга ўз муаммоларини тушинишга ва муаммолар ни мустақил равишда ҳал қилишда ёрдам беради.
Гуманитар психология- инсонни инсоний туйғулари орқали ўрганадиган йўналиш.
Дифференциал психология– инсонларни психологик хусусияти бўйича фарқларни ўрганади. Одамлар ўртасидаги фарқларни сабаблари ва уни инсонлар ҳаётидаги турли соҳаларга таъсирини таҳлил қилади.
Мижозларга йўналтирилган психотерапия– инсонни мустақил равишда ўзини ўзгартира олиш усулларини ўргатади.
Клиник психология– психик касалликлар билан боғлиқ бўоган жараёнларни ўрганади.

4. Психология талабалари учун ISFT институтида қуйидаги фанлардан дарс машғулотлари ўтилади:

умумий психология
экспериментал психология
социал психология
умумий психодиагностика
психологик тренинг асослари
психологик консултация
бошқарув ва ижтимоий соҳаларда психологик хизмат
юридик психологик
клиник психология
шахс психологияси
оила психологияси
болалалар психологияси ва психодиагностикаси
таълим муассасаларида психологик хизмат
психологик маълумотларни қайта ишлар
олий нерв фаолияти
педагогик психология
менежмент ва маркетинг психологияси
экстремал вазиятларда психологик хизмат

5. Психология йўналиши талабалари қуйидаги жойларда ишлай олади:

мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари,
давлат ва нодавлат таълим муассасалари,
оммавий ахборот воситалари,
давлат ва маҳаллий давлат бошқарув огранлари,
саноат ва бизнес ташкилотлари,
илмий-тадқиқот институтлари,
спорт мажмуалари,
хусусий психологик хизмат кўрсатиш соҳалари,
Мудофа вазирлиги тассаруфидаги ҳарбий бўлимлари,
ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари,
Республика ташхис маркази,
турли вазирлик ва идораларда.

 

МАШҒУЛОТЛАР ТУРИ:

Маърузалар, кичик гуруҳларда машғулотлар, жамоавий лойиҳалар, таълимий семинарлар, кейс воркшоплар, амалий машғулотлар.

ЎҚИШ ДАВРИ:

Сентябрь – Июль (Анъанавий ёзги қабул).

ЎҚИШ ВАҚТИ:

Душанба – Шанба, тахминан 9:00 – 20:00 (Дарс жадвали академик йил бошида аниқ эълон килинади).

 

Кундузги таълим учун талаблар:

Миллий гуруҳ (Ўзб), дарслар ўзбек ва рус тилида олиб борилади.
 
Имтиҳон фанлари:
  • Биология бўйича тест;
  • Она-тили ва адабиёт бўйича тест (ўзбек тилида).
  • Қабул танлов асосида амалга оширилади, юқори балл тўплаган абитуриентлар талабаликка тавсия этилади;
  • Диққат!!! Кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширгандан сўнг, абитуриент махсус комиссия суҳбатидан ўтиши ҳамда мантиқий тест синовидан ўтиши лозим. Барча босқичлардан муваффақиятли ўтган абитуриент кундузги таълимга грант асосида ўқиши мумкин бўлади.
Миллий гуруҳ (Ўзб), дарслар ўзбек ва рус тилида олиб борилади.
 
Имтиҳон фанлари:
  • Биология бўйича тест;
  • Она - тили ва адабиёт бўйича тест. 
  • Қабул танлов асосида амалга оширилади, юқори балл тўплаган абитуриентлар Институтга ўқишга кириш эҳтимоли юқоридир.

 

 

Telegram icon