Халқаро Амалий Бухгалтерия ва Молия
Контракт нархлари (1 йил учун):
Йўналиш ўз ичига АССА халқаро дастур бўйича профессионал бухгалтерияни ўқитишни қамраб олади. Талабалар АССА нинг 9 та махсус асосий фанларидан иборат дастурларини ва Иқтисодиёт, Академик Инглиз тили, Шахсуй ривожланиш ва ҳ.к. каби бир қатор фанларни ҳам асосий фанлар ичида ўрганадилар. Ушбу Бакалавриат курсини Халқаро оқимда (гуруҳда) муваффақиятли тугатган талаба Oxford Brookes University (Буюк Британия) университетининг Бакалавр Дипломини олиш имкониятига эга бўлади.
Ушбу курс Халқаро Дипломли ва Сертификатланган Бухгалтерлар Ассоциацияси (Буюк Британия)нинг қулай ва вариатив таълим дастурлари асосида бухгалтерлик ҳисоби, солиққа тортиш ва молиявий бошқарув соҳасида халқаро даражадаги тайёргарлик ва билим беришга қаратилган. Бу тизимнинг ўзига хос ноёблиги касбий билим ва тажриба даражаси турлича бўлган талабаларга таълим олиш имкониятларини яратади.
АССА курси молиявий менежмент, аудит ёки солиқ соҳасида мутахассис бўлиш истагидан бўлган барча учун мўлжалланган. АССАга аъзо бўлганлар молиявий ҳисобот, бошқарув ҳисоботи, солиққа тортиш, ахборот технологиялари, стратегик режалаштириш ва умумий менежмент соҳаларида муваффақиятга эришиш имкониятини берувчи билим ва кўникмаларга эга бўладилар.
ACCA квалификацияси турли бизнес секторларида муваффақиятли мавқега эга бўлишга – давлат ёки хусусий секторда, бухгалтерия фирмасида, хорижий компанияда ёки – молия, бухгалтерия ҳисоби, аудит, корпоратив ва солиқ ҳуқуқи соҳасида шахсий бизнесни ташкил қилишда ёрдам беради. ACCA дастури ҳисоботлар, этика, бошқарув масалалари, шунингдек молия, бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида халқаро стандартларга риоя қилишга алоҳида эътибор қаратади.
ACCA квалификацияси Халқаро Бухгалтерлар Федерациясининг (IFAC, Швейцария) бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро стандартларига мувофиқ келади.
ACCA квалификациясига эга бўлиш молия мутахассисларига исталган соҳада катта муваффақиятларга эришишида ёрдам беради: давлат ёки хусусий секторда, бухгалтерия фирмасида, хорижий компанияда ишлаши ёки шахсий бизнес билан шуғулланиши мумкин.
АССА дастурининг ўзига хос асосий хусусиятларидан бири таълим мазмуни ва таркибининг ҳар йили халқаро бухгалтерлик амалиёти тамойиллари ва бизнес, ҳисоботлар ва дунё иқтисодиёти соҳаларида қадриятларнинг долзарб ўзгаришларига мувофиқ ҳолда янгиланиши ҳисобланади.
ФАНЛАР РЎЙХАТИ:
МАШҒУЛОТЛАР ТУРИ:
Маърузалар, кичик гуруҳларда машғулотлар, Жамоавий лойиҳалар, Таълимий семинарлар, Кейс воркшоплар, Амалий машғулотлар.
ЎҚИШ ДАВРИ:
Октябрь – Июнь (Анъанавий Ёзги Қабул);
Февраль – Январь, июндан сентябргача таътилни ҳисобга олган ҳолда (Қишки Қабул).
ЎҚИШ ВАҚТИ:
Душанба – Шанба, тахминан 9:00 – 20:00 (Дарс жадвали академик йил бошида аниқ эълон килинади).
Талаблар: