Педагогика ва психология Бакалавриати

Педагогика ва психология Бакалавриати

Халқаро ўқув дастури бўйича тузилган мазкур таклиф этилаётган бакалаврлик даражаси халқаро квалификацияга эга бўлган мутахассисларни тайёрлашга мўлжалланган.

Контракт нархлари (1 йил учун):

  • 17 000 000 UZS (стипендиясиз)
  • 9 900 000   UZS (сиртқи);

Дастур мақсади:

Замонавий таълимга педагогик диагностика прогрессив арсеналига эга бўлган, натижаларни миқдорий баҳолашнинг инструментал усулларидан ўқув ва тарбия ишларини такомиллаштириш захираларини топиш воситаси сифатида фойдалана оладиган ўқитувчилар етказиш.

 

 

 

МАШҒУЛОТЛАР ТУРИ:

Маърузалар, кичик гуруҳларда машғулотлар, жамоавий лойиҳалар, таълимий семинарлар, кейс воркшоплар, амалий машғулотлар.

ЎҚИШ ДАВРИ:

Октябрь – Июнь (Анъанавий Ёзги қабул);

Февраль – Январь, июндан сентябргача таътилни ҳисобга олган ҳолда (Қишки қабул).

ЎҚИШ ВАҚТИ:

Душанба – Шанба, тахминан 9:00 – 20:00 (Дарс жадвали академик йил бошида аниқ эълон килинади).

Талаблар:

 Кундузги таълим тизими учун:

Миллий гуруҳ (Ўзб), дарслар ўзбек тилида олиб борилади:

  • Биология бўйича тест;
  • Она-тили ва адабиёт бўйича тест (ўзбек тилида).

*NB: Абитуриент қуйидаги ҳолатларда кириш тестларидан озод қилинади:

  • Давлат Тест маркази (ДТМ) имтиҳон натижаларининг мавжудлиги, умумий - 90+ балл билан, шунингдек ДТМ натижаларини Институт қабул комиссияси томонидан текширилиб, муваффақиятли ўтилганда;
  • Қабул танлов асосида амалга оширилади, юқори балл тўплаган абитуриентлар талабаликка тавсия этилади;

 

 

 Сиртқки таълим тизими учун:

  • Биология бўйича тест;
  • Она - тили ва адабиёт бўйича тест.

*NB: Абитуриент қуйидаги ҳолда кириш тестлардан озод килинади:

  • Давлат Тест Маркази (ДТМ) тести натижаси, умумий балли - 60+ тўпланган бўлса, шунингдек ДТМ натижаларини Институт қабул комиссияси томонидан текширилганда;

 

  • Қабул танлов асосида амалга оширилади, юқори балл тўплаган абитуриентлар Институтга ўқишга кириш эҳтимоли юқоридир.