БИЗНEС-ИНКУБАТОР

2024-йилдан ИСФТ институтида бизнес-инкубатор ўз фаолиятини бошлади. Бизнес-инкубатор ИСФТ талабалари учун бепул хизмат кўрсатади. Бизнес-инкубатор ёш бўлажак тадбиркорларга ўғояларини рўёбга чиқариш йўлларини ўргатади ва уларни ўз бизнесини очишга рағбатлантиради. Бизнес-инкубатор – ёш тадбиркорлар учун яхши имконият бўлиб, инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш борасидаги муҳим қадамдир.
БИЗНEС-ИНКУБАТОРНИНГ ВАЗИФАСИ:
инновацион ғояларни ҳаётий стартап-бизнесга айлантириш мақсадида инновацион ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш;
саноат корхоналари, инвесторлар, ҳукумат, илмий доиралар ва бошқа таниқли бизнес-инкубаторлари билан билим алмашиниш, технологияларни биргаликда ривожлантириш ва узатишда ҳамкорлик қилиш.
БИЗНEС-ИНКУБАТОР КООРДИНАТОРИ: МАРЖОНА АДҲАМОВНА
Бизнес ва маркетинг бўйича 6 йиллик амалий тажрибага эга менежер. Ёшларга ўз бизнесини очиш ва бошқаришга ёрдам берувчи “Ёшлар – бизнинг келажагимиз” ташкилотида ишлаган. Кичик бизнесларга маслаҳат бериб, ёшларни стартап танловларига тайёрлаган. Униcорн стартап танловида судя бўлган.
Бизнес инcубатор қуйидаги имкониятларни тақдим этади:
Ҳамкорлик маркази – жамоа аъзолари ўз лойиҳалари устида fiкр юритиши, стратегия тузиши ва биргаликда ишлашига мўлжалланган махсус жой.
Иш майдони – самарадорликка эришишга қаратилган махсус майдон бўлиб, бу ерда иштирокчилар компьютерлар ва интернетдан фойдаланган ҳолда ўз лойиҳалари муаммоларига эътибор қаратишлари мумкин.
Тақдимот аренаси – фаол ўрганишга бағишланган динамик макон, бу ерда иштирокчилар таниқли маҳаллий тадбиркорлар бошчилигидаги тақдимотлар ва мунозараларда қатнашадилар. Ушбу тақдимот аренаси тақдимотлар, музокараларда қатнашиш, билим алмашишга қаратилган бўлиб, нетwоркинг имкониятларини ривожлантиради.
Тетиклантирувчи марказ – газак, сув ва бошқа егуликлар мавжуд, махсус кофе машина билан жиҳозланган минибар. Ушбу қулай бурчак тадбиркорларни қувватлантиради ва ғояларини амалга оширишда куч тўплашга кўмаклашади.

Telegram icon