Тадқиқот

МАХКАМОВА МУНИСХОН АБДУМАННОПОВНА

Интернатионал счоол оф финанcе течнологй анд сcиенcе институти инглиз тили ўқитувчиси

Маҳкамова Мунисхон ҳозирги кунда Ўзбекистон жаҳон тиллари университети мустақил тадқиқотчиси бўлиб, филология фанлари доктори, профессор Мажидова Раъно Уришевна раҳбарлигида 10.00.06  Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослигида “Оламнинг лисоний манзарасида одамнинг аҳлоқий баҳоси (инглиз ўзбек мақоллари асосида)” мавзусида илмий иш олиб бормоқда.

Маҳкамова Мунисхон илмий ишининг объектини инглиз ва ўзбек тилларидаги одам аҳлоқий баҳосини ифодаловчи мақоллар ташкил этади. Маълумки, ҳозирда кунда жаҳон тилшунослигида паремиологик бирликлар, хусусан, халқнинг маънавий-ахлоқий ва ижтимоий-маданий дунёқарашини акс эттирувчи, шунингдек, улкан тарбиявий аҳамиятга эга бўлган мақолларни тадқиқ қилишга нисбатан аксиологик (баҳолаш) ёндашув фаоллашган. Зеро, маънавий-ахлоқий ва ижтимоий-маданий қадриятлар, жумладан, шахсни ахлоқий баҳолашнинг ифодавий муаммолари оламнинг лисоний манзарасида доимо долзарб бўлиб келган. Аксиологик ёндашув доирасида халқнинг турмуш тарзи, дунёқараши, хулқ-атвори ва маданий андозаларини акс эттирувчи паремиологик бирликлар семантикасини ўрганиш назарий ва амалий аҳамият касб этади.

Мамлакатимизда филология фанини ривожлантириш, тилнинг ёшларнинг ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат руҳида тарбиялашдаги ўрнини ошириш, миллат ва элатларнинг тилларини сақлаш ва ривожлантириш учун барча имкониятлар яратилган. Инглиз ва ўзбек тилшуносликларида замонавий дунёда инсониятнинг ҳаётий фаолияти, дунёқараши, хулқ-атвори ва маданий андозаларини белгилайдиган йўналишларни аниқлаш муҳим аҳамият касб этади, бу, аслида, оламнинг мақолга хос лисоний манзарасида шаклланган. Тил ва маданиятнинг ўзаро алоқадорлик хусусияти, аввало, мақолларни ўзида акс эттирувчи тилнинг барқарор ифодаларида кўпроқ намоён бўлишига қарамай, ушбу муаммо лингвистик адабиётда нисбатан кам тадқиқ қилинган. Маҳкамова Мунисхон олиб бораётган тадқиқотда оламнинг инглиз ва ўзбек мақоллари мисолидаги лисоний манзарасида одамнининг репрезентатив хусусиятлари, баҳолашнинг ижобий/салбий жиҳатлари, инлиз ва ўзбек мақоллари мисолида оламнинг лисоний манзарасидаги миллий-маданий ўзига хослик, одамнинг ахлоқий баҳоси таҳлил қилинади ва тавсифланади.