14-май куни "Адиблар хиёбонида"

14-май куни "Адиблар хиёбонида" ўзбек адабиётининг машҳур намоёндаларидан бири Ғафур Ғулом ҳаёти ва ижодига оид маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда институтнинг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори, бўлим бошлиқлари, профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлари иштирок этди. Тадбирда Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор З.Норқузиева Ғ.Ғуломнинг ҳаёти ва ижоди юзасидан маълумотлар бериб ўтди.

Ушбу тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Бобур Бобомурод ҳам иштирок этиб, Ғафур Ғуломнинг ижодига қисқача тўхталиб, ўзининг ижод намуналаридан ўқиб барчани хушнуд этди.Шунингдек, талабаларнинг билим ва зеҳнларини синовдан ўтказиш мақсадида Ғ.Ғуломнинг ижодига оид саволлардан иборат викторина ўтказилди.

Талабалар томонидан куй ва қўшиқлар ижро этилди. Талабалар иштирокида ташкил этилган “Арқон торитиш” миллий ўйинлари барчага яхши кайфият улашди.

Telegram icon