9-ноябр куни ИСФТ Институтида талабаларимиз учун жуда ҳам муҳим бўлган йиғилиш бўлиб ўтди.

9-ноябр куни ИСФТ Институтида талабаларимиз учун жуда ҳам муҳим бўлган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Институти уставида белгилаб қўйилган ички тартиб-қоидалари, Одоб-ахлоқ кодексида кўрсатилган талаба-ёшлар маданияти, Институтга оид одоб-ахлоқ тушунчасини ва Институтда кийиниш, ташқи кўриниш, хулқ-атворга бўлган талабларни батафсил тушунтириб ҳар бир талаба ушбу кодексга амал қилиши кераклиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, саломлашиш одоби ва талабалар ўртасидаги ўзаро ҳурмат ҳақида ҳам гапириб ўтилди.

Бугун юртимизда ёшларимизга кенг имкониятлар яратилётгани хусусан ИСФТ Институтида ҳам талаба-ёшларимиз учун барча шарт-шароитлар мавжудлиги ва ҳар бир талаба ушбу имкониятлардан унумли фойдаланиши кераклиги таъкидлаб ўтилди.

Ўзингизни ИСФТ Институти билан намоён қилинг.

Telegram icon