"Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги Ижтимоий-психологик хизмат ва касб-ҳунарга йўналтиришда инновацион ёндашув"

Жорий йилнинг 27-ноябрдан 5-декабргача, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ҳудудларда таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган мактаб психологлари учун "Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги Ижтимоий-психологик хизмат ва касб-ҳунарга йўналтиришда инновацион ёндашув" мавзусидаги Республика психологлар форумлари бўлиб ўтди.

Форум доирасида ИСФТ Институти ўқувчи-ёшларнинг ижтимоий ва интеллектуал ривожланишини таъминлашда ҳамда касб-ҳунарга йўналтиришнинг замонавий услубларини жорий етишда ўз ҳиссани қўшган бир қатор амалиётчи психолог ва методистларни қимматбаҳо есдалик совғалар билан кўнглидан жой олди.

Шунингдек, ИСФТ Институти Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказига кўтарингки кайфиятдаги ҳамкорлик ва қўллаб-қувватлагани учун ўз миннатдорлигини изҳор етади.

Ҳурмат ила, ИСФТ Институти Маъмурияти.

Telegram icon