ИСФТ Институти Филология кафедраси томонидан "Тилларни ўқитишдаги замонавий ёндашувлар" мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

ИСФТ Институти Филология кафедраси томонидан "Тилларни ўқитишдаги замонавий ёндашувлар" мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Бу муҳим воқеа тиллар таълими соҳасидаги тажриба, билим ва енг яхши кўникмалар алмашинувининг майдони бўлди.

Aнжуманнинг асосий мақсади чет тилларини ўқитиш методикасини ривожлантириш бўйича илмий-амалий таклифларни ишлаб чиқиш, ўқитишдаги инновацион технологияларни муҳокама қилиш ва уларни замонавий ўқув жараёнига интеграция қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Aнжуман тилларни ўрганиш жараёнини такомиллаштиришга интилаётган ҳамкасблар билан профессионал мулоқот, ғоялар ва тажриба алмашинуви майдони бўлиб хизмат қилди.

Telegram icon