Путра университети ва ИСФТ институти

24-25-май кунлари Самарқанд шаҳрида ташкил қилинган саммит давомида Малайзиянинг Путра университети ва ИСФТ институти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда келгуси ҳамкорлик ҳақида самарали музокаралар ўтказилди.

Учрашувда қўшма таълим дастурлари, талабалар ва ўқитувчилар алмашинуви, шунингдек, қўшма тадқиқотлар ва лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди. Ишончимиз комилки, бу ҳамкорлик талабаларимиз учун янги уфқларни очиб беради ва бизнинг академик алоқаларимизни мустаҳкамлайди.

 

Янгиликларимизни кузатиб боринг, ИСФТ институти билан биргаликда сизни кутаётган барча янгиланишлар ва имкониятлардан хабардор бўлинг!

Ёрқин келажагингизни ИСФТ Институти билан бошланг!

Telegram icon