Ҳурматли ҳамкасблар!

Ҳурматли ҳамкасблар!

Биз СТAТA ва асосий статистика бўйича ўқитувчилар учун сўнгги тренингимиз муваффақиятли якунланганини еълон қилишдан мамнунмиз. Ушбу тренинг педагогик компетенсияларимизни мустаҳкамлаш ва Институтимиз жамоасининг касбий савиясини ошириш мақсадида ташкил етилди.

Тренинг давомида иштирокчиларимиз маълумотларни таҳлил қилиш ва статистик тадқиқотлар учун кучли восита бўлган СТAТA дастурини фаол ўрганиб, ишлашни машқ қилдилар. Шунингдек, улар маълумотларни таҳлил қилиш ва шарҳлашни, статистик тестларни ўтказишни ва натижаларни визуализация қилиш учун графикларни яратишни, ўрганиш орқали статистика бўйича билимларини чуқурлаштирдилар. Ўқитувчилар нафақат янги кўникмаларга ега бўлишди, балки статистикани ўқитиш бўйича ўзаро тажриба алмашиш имконига ега бўлдилар. Бу уларга ушбу муҳим фанни ўқувчиларимизга янада самарали ва қизиқарли ўргатиш имконини беради.

Ҳурмат билан,
ИСФТ Институти маъмурияти

Telegram icon